Японияда жорий йил 13 апрелда бошланиб, 13 октябргача давом этадиган “Expo Osaka-2025” Жаҳон кўргазмасида очилган кўплаб павильонлар мнҳмонлар диққатини тортмоқда.

Масалан, Чилининг маҳаллий халқ анъаналаридан илҳом олиб тикланган “Макун” номли тўқимачилик маркази Атакама чўлидан Анд музликларигача чўзилган, драматик ландшафти билан машҳур миллий ҳунармандлик намунаси ва замонавий инновацияни мужассамлаштирган. Барқарор ривожланиш ва илмий тараққиёт унсурларини акс эттирган айвоннинг ўзига хос хусусияти мамлакатдаги энг йирик маҳаллий гуруҳ – Чили жанубидаги Мапуче жамоаси 200 нафар тўқувчиси томонидан тайёрланган “макун” ёки мантия билан боғлиқ.

Абажур – анъанавий мерос ва замонавий тараққиёт бирлигини ифодаловчи саноат маҳсулоти ёғоч конструкцияга ўрнатилган.

– Бундай уйғунлик мерос ва тараққиётнинг ноёб комбинациясидан иборат, – дейди Чили павильони бош комиссари Паулина Назаль.

Ичкарида томошабинлар мамлакатнинг барқарор ривожланиши ва хилма-хиллигидан сўзловчи, катта экранда намойиш этилаётган жозибали аудиовизуал саёҳатдан баҳраманд бўлади.

Умуман, бу экспонатлар Жанубий Америка мамлакатининг қайта тикланадиган энергия манбалари ва астрономик тадқиқотларга содиқлигини таъкидлайди.

Павильон дастурининг энг муҳим жиҳати – астрономия ҳафталигида дунё телескопи ёруғлик йиғиш кучининг 50 фоизини ташкил этувчи Чилининг жаҳон даражасидаги расадхоналари намойиш этилади.

Кўргазмада муқобил энергия манбаларига ўтиш ташаббуси нуқтаи назаридан, Атакама чўлида қуёш энергияси ва яшил водород ишлаб чиқарквчи кашшофлар ҳақида ҳам батафсил маълумот олиш мумкин.

Турфа хиллик ва табиий меросдан сўзловчи Австралия гуллари

“Expo Osaka-2025”даги Австралия павильони яшил қитъанинг бетакрор ландшафти ва туб жой меросини яқиндан ҳис қилиш имконини беради.

Эвкалипт дарахти – гуллайдиган ўсимликдан илҳомланиб яратилган дизайн инновация ва экологик тоза қурилиш усулларини мужассамлаштирган.

Павильоннинг асосий конструкцияси “Токио-2020” Олимпиадаси материаллари ёрдамида ясалган бўлиб, углерод чиқиндисини камайтиради.

Хиёбон тақдимоти маҳаллий ёввойи табиат ва тош шаршара билан тақлид қилинган эвкалипт ўрмонидан бошланади.

Саёҳат давоми – “Самовий мамлакат”да қитъа-давлатнинг тунги осмони ҳақидаги маҳаллий халқлар авлоддан авлодга ўтказиб келаётган фазовий билимларни ўрганиш мумкин.

– “Қуёшни таъқиб қилиш” мавзуси орқали Австралиянинг бетакрор энергияси, ранг-баранг фазилатли илиқ одамлари,  ажойиб табиий муҳитимизни намойиш этамиз, – дейди ҳамкорлик менежери Линн Макаллистер.

“Одам ер, сув ва ҳавони ҳимоя қилади, бу табиий унсурлар эса, ўз навбатида, инсонга ғамхўрлик қилади”, деган ишончга асосланган мазкур айвон маҳаллий аҳолининг “Мамлакатга ғамхўрлик” номли атроф-муҳитни бошқаришга ёндашувини ифодалайди.

Бундан ташқари, саҳна санъати, спорт, илмий намойиш, жонли ўйин-кулги, кенгуру ва коала ҳам меҳмонларда илиқ таассурот қолдирмоқда.

Португалия: Океан муҳофазаси

Денгиз билан чамбарчас боғланган Португалия океанни сақлаш ва барқарор ривожланишга бағишланган кўргазма тақдим этган.

“Океан: Мовий диалог” номли айвонда денгиз ҳаракатини акс эттирувчи қурилма яратиш учун 9000 дан кўп қайта ишланган арқондан фойдаланилган.

Япониялик меъмор Кенго Кума яратган мажмуа денгиз билан алоқани замонавий объектив ёрдамида изоҳлайди.

– Бу шунчаки архитектура эмас, санъат асари, – дейди павильон директори Бернарду Амарал.

Муаллифлар барқарорликка алоҳида эътибор қаратган. Яъни, кўргазмадан сўнг материалларнинг 75 фоиздан ортиғи қайта ишланади ёки бевосита фойдаланилади.

Икки асосий кўргазма майдони ва кўп мақсадли йўлак орқали Португалиянинг океанни тадқиқ қилиш тарихи, сувни асрашга замонавий ёндашувидан бохабар бўлиш мумкин.

Павильонда анъанавий денгиз маҳсулотлари ва қандолатчилик таомлари тақдим этилган ресторан ҳам бор. Португалия балиқ истеъмоли бўйича дунёда учинчи ўринда туради. Бу борада, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда Японияни ҳам ортда қолдиради.

Буюк Британия инновация учун кичик ғоялар тақдим этади

Буюк Британия павильони дунёни ўзгартирувчи инновацияга айлана оладиган кичик ғояларни бирлаштирган “Келинг ва келажакни қуринг!” мавзусини акс эттирувчи модулли қурилиш йиғма конструкциясидан иборат.

Дунёни ўзгартиришга қодир инновация қиролликнинг ўтмиши, бугуни ва эртасидан сўзлайди. Айвон пештоқи тешилган алюминий панелдан ясалган.

Бизнес ва савдо департаменти маълумотига кўра, панеллар XVIII аср ўрталаридан бошлаб мамлакатда юз берган саноат инқилобида муҳим роль ўйнаган тўқимачилик саноатига ҳурмат юзасидан ўша давр техникасидан фойдаланиб тўқилган.

– Қизиқарли кўргазмада ўтмиш ихтиролари ва келажак учун улкан режалар намойиш этилади, бу ерда углеродсиз космодром ғояси мавжуд, – дейди бош комиссар Кэролин Дэвидсон.

Малайзия: Хилма-хиллик ва барқарорлик

Малайзия павильонида мамлакатнинг анъанавий қўлда тўқилган Сонгкет матосидан илҳомланилган услуб ёрдамида анъана ва инновация уйғунлиги намойиш этилган.

Инвестиция, савдо ва саноат вазирлиги маълумотига кўра, мазкур дизайн инклюзив, маданий жиҳатдан бой, кучли ва чидамли Малайзия жамиятини англатади.

Кўргазмада асосан бамбукдан фойдаланилган. Шунингдек, табиий шамоллатиш қурилмаси ва қуёш панели каби энергия тежовчи усулар ҳам қўлланган. Ижодкорлар мамлакатнинг экологик масъулияти, барқарор деҳқончилик амалиёти ва замонавий яшил технологияга содиқлигини тасдиқлайди.

Марказда “Гармония дарахти” жойлашган. Мураккаб ёғоч деталлари турли жамоаларга мансуб маҳаллий ҳунармандлар томонидан ясалган.

Қизиқарли анъанавий кўргазмали чиқишлар, маданий байрам, барқарор энергия, биотехнология ва ақлли шаҳарни ривожлантириш Малайзиянинг келажакка нисбатан қарашларини акс эттиради.

Пазандалик мажмуасида нонушта – “наси лемак” ва бошқа анъанавий тансиқ таомлардани татиб кўриш имкони бор.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Expo Osaka-2025: Чилидан Австралиягача...