Шотландияда бўлиб ўтган учрашувда АҚШ президенти Дональд Трамп ва Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен тарифлар бўйича ўзаро келишувга эришди.
Аввалроқ, АҚШ Европа Иттифоқидан келтириладиган барча маҳсулотларга 30 фоизлик бож жорий этиш ниятида эканини маълум қилган эди. Аммо тузилган келишув натижасида бу кўрсаткич ўртача 15 фоизни ташкил этади.
– Европа Иттифоқи Қўшма Штатлардан 750 миллиард долларлик энергия харид қилишга рози бўлди. Шунингдек, ЕИ Америка иқтисодиётига қўшимча равишда 600 миллиард доллар сармоя киритади, - деди Трамп ўз баёнотида.
Шу тарзда, дунёдаги энг йирик бозор иштирокчилари ўртасидаги савдо ва тариф бўйича кескин зиддият бартараф этилди. Дональд Трамп бу келишувни АҚШнинг савдо ҳамкорлари билан тенг мувозанатли муносабатлар ўрнатиш учун қўйилаётган қадам сифатида баҳолади.
Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ҳам келишувни тасдиқлади ва унинг айрим жиҳатлари яқин ҳафталарда батафсил эълон қилинишини билдирган. Унинг таъкидлашича, янги шартлар бўйича импорт қилинадиган товарларнинг катта қисмига 15 фоизлик тариф қўлланилади, аммо айрим товарлар, хусусан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун божлар бутунлай бекор қилинади.
Учрашувдан олдин Трамп ва фон дер Ляйен ўзаро келишув имкониятини “50 га50” деб баҳолаган эдилар.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/pIhu-0wWRCM?si=F4a790AnXVhN9ub6" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>К.Бекжонов, ЎзА