Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда тизим ташкилотлари ходимлари учун КНАУФ компанияси билан ҳамкорликда семинар-тренинг ташкил этилди. Тадбирда компания вакиллари ҳамда соҳага масъул ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.

Семинарнинг асосий мақсади Ўзбекистон ҳудудида барпо этилаётган биноларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, халқаро стандартларга асосланган илғор тажрибаларни ўрганиш ва амалиётга татбиқ этишдан иборат бўлди.

Тадбирда Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими ҳамда Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш Республика маркази вакиллари қатнашди.

Семинар жараёнида ёнғинга чидамлилик бўйича ўтказилган амалиёт синовлар натижалари, қурилиш материалларининг техник хусусиятлари ва уларнинг қўлланилиш соҳалари атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилаётган ёнмайдиган материаллардан фойдаланиш имкониятлари ва норматив талабларга мувофиқликни таъминлашда синов ҳужжатларининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Семинарда компаниянинг Европадан келган ёнғин хавфсизлиги бўйича етакчи мутахассислар ҳам иштирок этиб, ўз тажрибаси билан ўртоқлашди ва халқаро стандартларга асосланган ёндашувларни тақдим этди.

Тадбир якунида ушбу йўналишда малака ошириш тренингларини тизимли равишда ташкил этиш, лойиҳа институтлари ҳамда техник назорат органлари мутахассисларини ўқитиш масалалари келишиб олинди.

Ушбу ташаббус соҳа мутахассисларининг билим ва кўникмаларини ошириш, қурилишда хавфсизлик стандартларини юқори даражада таъминлашга хизмат қилади.

Ш.Маматуропова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европа тажрибаси – Ўзбекистон амалиётида