Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Суҳбат чоғида  ўнинчи Европа кинофестивалининг Термиз шаҳрида ўтказилиши юзасидан фикр алмашилди.

Бу ташаббус халқларимиз ўртасидаги маданий алоқаларни янада ривожлантиришда муҳим қадам экани таъкидланди. 

Европа кинофестивали доирасида эртага Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да кино ихлосмандлари эътиборига европалик режиссёрлар тасвирга олган Литванинг “Декадент №2419”, Австриянинг “Рингдаги қиролича” ва Франциянинг “Дивертименто” фильмлари тақдим этилади.

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ва Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган Европа Иттифоқига аъзо давлатлар элчихоналари ҳамкорлигида, Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги кўмагида ташкил этилаётган фестивалда барча фильмларни томоша қилиш бепул бўлиб, улар оригинал тилда, ўзбек ёки рус тилидаги субтитрлар билан намойиш қилинади.

Учрашувда вилоят раҳбари элчига фестивални Термиз шаҳрида ўтказиш ташаббуси ва кўрсатган амалий кўмаги учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, маданият ва санъат, савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика, таълим, соғлиқни сақлаш, рақамли трансформация ҳамда бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Термизда