Самарқанд шаҳрида "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити бўлиб ўтмоқда. "Келажакка сармоя киритиш" шиори остида ўтказилаётган тадбир Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё муносабатларида янги саҳифа очади.

Мазкур нуфузли анжуманнинг аҳамияти хусусида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов фикрларини билдирди. 

– Бугун мамлакатимизнинг чекка ҳудудлари ва қишлоқларда истиқомат қилувчи  аҳоли бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадларини ошириш,  қишлоқ ҳудудларида  деҳқончилик маданиятини юксалтириш борасида  Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан пухта ўйланган дастурлар асосида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунда эса аграр соҳа тараққий этган ривожланган давлатларнинг тажрибасини ўрганиш, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари билан ҳамкорлик қилиш ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Ўзбекистон аграр тармоғини ривожлантириш, чекка ҳудудларда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган грант дастурлари ва халқаро лойиҳалар бугун кўзланган натижаларни бермоқда.

Европа Иттифоқи учун Марказий Осиё муҳим ҳамкор. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва  Европа Иттифоқи ўртасида 2023-2027 йилларга  мўлжалланган 27 миллион евро миқдоридаги “Ўзбекистон Республикаси  қишлоқ ҳудудларида барқарор турмуш тарзи ҳамда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғини ривожлантиришда бюджет кўмаги” грант дастури лойиҳаси ҳам ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда. Грант дастури  доирасида 6 миллион евролик 1-транш маблағлар ҳисобига 5 та устувор йўналишда 17 та чора-тадбир амалга ошириш мақсад қилинган.

Кези келганда айтиб ўтиш керакки, қишлоқ хўжалиги экинларининг янги, серҳосил навларини яратиш, уларнинг иқлим ўзгаришининг салбий таъсирлари ҳамда турли зараркунандаларга қарши курашувчанлигини  оширишда соҳада амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари алоҳида аҳамиятга эга. Илмий изланишларда эса фан ва техниканинг илғор ютуқлари, замонавий лаборатория ускуналарисиз самарадорликни таъминлаб бўлмайди.

“Соҳа бошқарувида давлат иштирокини камайтириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш” йўналишидаги грант дастури лойиҳаси 278,8 минг АҚШ долларига тенг бўлиб, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO), Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (IFAD), Пахта бўйича Халқаро маслаҳат қўмитаси (ICAC) иштирокида амалга оширилаётган қатор лойиҳаларни молиялаштиришга қаратилгани билан аҳамиятли. Бу йўналишда аграр ва озиқ-овқат соҳаларида юқори даражадаги кўргазма, халқаро семинар ва конференцияларни ташкил қилишда фуқаролик жамияти институтлари ва халқаро ташкилотлар экспертларини кенг жалб этиш, шунингдек улар иштирокида турли учрашувлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва матбуот анжуманларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Сўнгги йилларда кузатилаётган иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларидан дунё давлатлари бирдек азият чекмоқда. Шу боис мамлакатимизда ҳам экологик мувозанатни сақлаш, “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, бу борада кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Европа Иттифоқи билан ҳамкорликдаги грант дастури доирасида яна бир устувор йўналиш “Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш”  ҳисобланади. Бу йўналишдаги умумий қиймати 1 949,3 минг АҚШ долларини ташкил этувчи лойиҳа доирасида Орол денгизининг қуриган сатҳида ўрмонлар барпо қилиш, ҳимоя ўрмонзорлар майдонларини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги ерларида шамолдан ҳимояловчи яшил йўлакларни кўпайтириш, мукаммал мониторинг тизимини яратиш, қишлоқ хўжалигида экология ва иқлим учун хавфсиз амалиётни тарғиб қилиш ҳамда  қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш ва соҳанинг иқлимга салбий таъсирларини юмшатиш бўйича “Миллий дастур” асосида Қорақалпоғистон Республикасида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Албатта, аграр соҳада Европа Иттифоқи ва ҳамкор ташкилотлар билан амалга оширилаётган ишлар шулар билан чегараланиб қолмайди. Айни пайтда  2-транш тўловига асосан умумий қиймати 7 миллион еврога тенг лойиҳаларни 2025 йилнинг иккинчи чорагида амалга ошириш режалаштирилган. Келишувга мувофиқ, 2025 йилнинг 2-чорагида вазирлик томонидан соҳада амалга ошириладиган ислоҳотлар ҳамда Битимда белгиланган давлат мажбуриятлари ижроси бўйича ҳисобот тайёрланиб, ўрнатилган тартибда Европа Иттифоқи делегацияси билан келишилди.

Шу кунларда ўтказилаётган тарихий саммит эса Европа Иттифоқи билан нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё давлатларининг  ҳамкорлигида янги саҳифалар очиши орқали эсда қолади. Шунингдек, айнан аграр соҳада Европанинг ривожланган давлатлари тажрибаси, илм-фан ютуқлари, инновацион янгиликларини Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалигида жорий этишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтганидек, Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи анъанавий шериклар бўлиб, ўзаро яқин ҳамкорлик учун талаб фақат ўсиб бормоқда. Биз ҳам Европа томони каби халқаро ҳуқуқнинг тамойил ва меъёрларига содиқлигимизни билдирамиз. 

ЎзА мухбири

Муҳайё Тошқораева ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европа Иттифоқи учун Марказий Осиё муҳим ҳамкор