Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен хоним Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳридаги Амир Темур мақбараси ва Регистон мажмуасида бўлди.

Мазкур обидалар билан танишув чоғида соҳибқирон Амир Темурнинг кучли марказлашган давлат барпо этиш борасидаги фаолияти ва ўша даврда Европа давлатлари ҳукмдорлари билан йўлга қўйган дўстона муносабатлари ҳақида маълумот  берилди. Шунингдек, Самарқандда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари ҳамда бугунги кунга қадар сақланиб қолган тарихий бино ва иншоотлар тўғрисида сўз юритилди.

XV асрда улуғ ҳукмдор Мирзо Улуғбек томонидан мадраса қурилиши билан асос солинган ва кейинчалик XVII асрда Самарқанд ҳокими Баҳодир Ялангтўш бунёд этган Шердор ва Тиллакори мадраса ва масжиди билан яхлит мажмуага айланган Регистон ансамблини меҳмонлар ҳайрат билан томоша қилди.

Европа кенгаши ва комиссияси етакчилари Ўзбекистон замини қадимий цивилизация бешикларидан бири сифатида инсоният тараққиётида муҳим ўрин тутганлигини таъкидлаб, аждодларнинг ноёб ақл-заковати, бунёдкорлик салоҳияти маҳсули бўлган тарихий-маданий ёдгорликларни асраб-авайлаш борасида бугунги авлод томонидан олиб борилаётган ишларни юқори баҳоладилар.

[gallery-22630]

Юқори мартабали меҳмонлар ушбу объектлар билан танишув жараёнида айни пайтда Самарқандда бўлиб турган европалик сайёҳлар билан ҳам суҳбатлашиб, уларнинг бу қадимий кент ҳақидаги таассуротларини эшитди, биргаликда суратга тушдилар.  

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европа етакчилари Регистонда суратга тушди