Бундан бир ой муқаддам катта ҳаяжон ва шов-шувлар билан бошланган футбол бўйича Европа чемпионати ва ниҳоят якунланди.
Кеча тунда кўҳна қитъа футболида барчасидан омадли бўлган Англия ва Италия жамоалари Лондондаги “Уимбли” стадионида бу галги Европа кубогининг соҳибини аниқлаш учун майдонга тушди.
Асосий ва қўшимча бўлимлардаги дуранг(1:1)дан кейинги пенальтилар сериясида италянларнинг қўли баланд келди.
Пандемия туфайли кечиктириб ўтказилган Евро-2020нинг финалида Италия терма жамоаси пенальтилар бўйича 3:2 ҳисобида ғолибликка эришди.
Шундай қилиб, Евро-2020нинг “эстафетаси” якунланди. Италия футбол тарихида 53 йилдан кейин иккинчи бор Европа чемпиони мақомига сазовор бўлди ва ғолиблик кубогини Лондондан Римга олиб кетди.
Т. РЎЗИЕВ