Бугун Ўзбекистон илмий жамоатчилиги учун муҳим воқеалардан бири – ёш олимлар ўртасидаги нуфузли “ЭВРИКА–2025” танловининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Илм-фан тарғибот маркази ҳамда “Science and Innovation” компанияси ҳамкорлигида “Илм ва ижод байрами” шиори остида ташкил этилди.

Мазкур маросим нафақат танлов якунини нишонлаш, балки мамлакатда ёшларнинг илмий ва ижодий салоҳиятини эътироф этиш, уларни янги ғоялар сари руҳлантиришга хизмат қилди. Республиканинг барча ҳудудларидан келган ғолиблар, таниқли академиклар, профессор-ўқитувчилар, илмий жамоатчилик вакиллари ҳамда 500 дан ортиқ ёш изланувчилар бир саҳнада жам бўлди.

“ЭВРИКА” танлови бир неча йилдан буён ёшлар орасида илмий изланишларга бўлган қизиқишни ошириш, ижодий фикрлашни рағбатлантириш ва инновацион тафаккурни ривожлантиришга хизмат қилиб келмоқда. Бу йилги “ЭВРИКА–2025” танловида юзлаб истеъдодли ёшлар иштирок этиб, уларнинг орасидан энг фаол, иқтидорли ва ташаббускор 20 нафар иштирокчи ғолиб деб топилди.  

Улар ўз йўналишларида замонавий илмий ёндашув, креатив фикрлаш ва амалий натижалари билан ажралиб турди.

[gallery-26213]

Маросим давомида ғолибларга статуэтка, диплом ва пул мукофотлари топширилди.

Тадбир доирасида ташкил этилган концерт дастури ва мотивацион чиқишлар иштирокчиларда унутилмас таассурот қолдирди. Илм, санъат ва ижод уйғунлигини акс эттирган ушбу маросим ёшларни кенг дунёқараш ва маданий ўсишга чорлади.

Тадбир давомида таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистон ёшларининг илмий салоҳияти жадал ўсмоқда. “ЭВРИКА” каби ташаббуслар эса бу ўсишга кучли туртки бериб, янги авлод олимларини шакллантиришда муҳим роль ўйнамоқда.

“ЭВРИКА” танлови Ўзбекистон илмий маконида тафаккурни кенгайтирувчи муҳим майдондир. Танлов доирасида илгари сурилган лойиҳалар экология, ахборот технологиялари, рақамли иқтисодиёт, маданиятшунослик, биология, тиббиёт ва ижтимоий фанлар каби соҳаларда миллий манфаатларга хизмат қилувчи реал ечимларни таклиф этмоқда.

Мутахассислар фикрича, бу каби танловлар ёшлар орасида соғлом илмий рақобатни кучайтириш, инновацион тафаккурни ривожлантириш, илмий лойиҳаларни тижоратлаштириш ҳамда илм-фан билан ишлаб чиқариш ўртасидаги алоқани мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшмоқда.

Бундан ташқари, “ЭВРИКА” танлови орқали ёш олимлар илмий жамият билан тармоқ алоқаларини ўрнатиш, халқаро ҳамкорлик лойиҳаларига йўл топиш, грант дастурларида иштирок этиш имконига эга бўлади.

Ташкилотчилар “ЭВРИКА”ни ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиш, уни халқаро даражага олиб чиқиш ва 40 ёшгача бўлган барча тадқиқотчилар, докторантлар, ёш олимлар ҳамда истеъдодли талабаларни жалб қилишни режалаштирмоқда.

Бу ташаббус мамлакатнинг илмий-иқтисодий ривожланиш стратегияси билан уйғун бўлиб, Ўзбекистонни янги инновацион иқтисодиёт сари етакловчи ёш авлодни шакллантириш йўлида муҳим қадамлардан бири сифатида эътироф этилади.

Бу ташаббус ёшларнинг тафаккурини ўзгартирувчи, уларда “мен ҳам янгилик яратаман” деган ишончни уйғотувчи миллий дастур сифатида Ўзбекистон илмий жараёнининг ажралмас қисмига айланмоқда.

Дилдора ДЎСМАТОВА, Рустам Назарматов (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“ЭВРИКА–2025”: Илм, ижод ва янгилик сари етакловчи майдон