Бугун Самарқандда бўлиб ўтаётган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо бошчилигидаги делегация билан учрашувда иштирок этди.

Ўзаро мулоқот чоғида юртимиз вакилларидан шунингдек, Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев, Бош вазир ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров, турли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этишди.

Суҳбат давомида амалдаги келишувларнинг бажарилиши ҳамда янги инвестиция лойиҳалари бўйича ишларни жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Шунингдек, диёримиз сўнгги 5 йил давомида ЕТТБнинг минтақадаги энг йирик ҳамкори бўлиб келаётгани мамнуният билан қайд этилди. 

Маълумот учун: ЕТТБ Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаганидан буён иқтисодиётнинг турли тармоқларида умумий қиймати 5,4 миллиард евродан ортиқ бўлган 173 та лойиҳа ва дастурни молиялаштиришни маъқуллаган. Шундан 1,9 миллиард евролик 20 та лойиҳа амалга оширилган бўлса, 3,5 миллиард евролик 14 та лойиҳа бўйича ишлар олиб борилмоқда. Умумий қиймати 3,6 миллиард евро бўлган 29 та лойиҳа бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари якунланмоқда.

Томонларнинг фикрича, Банк фаолиятининг 2024-2029 йилларга мўлжалланган Стратегиясида қабул қилинган стратегик йўналишлари Ўзбекистоннинг “Стратегия – 2030” мақсадларига яқинлиги ҳамкорликни фаол ривожлантириш, банкнинг молиявий ва техник кўмагини устувор тармоқларда носуверен асосларда жалб қилиш имконини беради.

Шу нуқтаи назардан, давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, жумладан, аёллар тадбиркорлиги ва ёшларини қўллаб-қувватлаш, банк секторини ривожлантириш, таълим, соғлиқни сақлаш, сув таъминоти тизимини модернизация қилиш йўналишларидаги лойиҳалар атрофлича муҳокама қилинди.

ЕТТБ делегацияси раҳбари муҳокама қилинган йўналишлар қаторига яшил иқтисодиёт ва корпоратив секторга тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш масаласини қўшишни назарда тутган ҳолда инвестициялар ҳажмини янада оширишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида томонлар конструктив, ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш, амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар сонини кўпайтириш ва ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантиришга собит қолишларини билдирди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕТТБ Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаганидан буён 5,4 миллиард евродан ортиқ бўлган 173 та лойиҳа ва дастурни молиялаштиришни маъқуллаган