Конституциямизнинг 33 йиллиги муносабати билан давлатимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий ифодаси сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармони имзоланганди. Унга мувофиқ, 615 нафар шахс афв этилди. Уларнинг орасида 21 нафар бухороликлар ҳам бор.

Фармонда белгиланган топшириқлар ижроси доирасида, вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигида вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда манфаатдор ташкилотлар масъуллари афв этилган фуқаролар билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида ҳар бир фуқаро билан алоҳида суҳбат ўтказилди. Уларнинг ҳолати, келгуси режаси, ижтимоий ҳаётга мослашиш имкониятлари ўрганилди. 

Раҳбарлар томонидан афв этилган фуқароларга бундан буён халқимиз ва Президент ишончини оқлаш, жамоат тартиб-қоидаларига амал қилиш, соғлом ҳаёт тарзини йўлга қўйиш ҳамда жамият ҳаётидаги ўзгариш ва янгиланишларда фаол иштирок этиш зарурлиги тушунтирилди.

Жазодан озод этилганлар қилган ишлари учун пушаймон эканликларини билдирди. Кўрсатилган эътибор ва ишонч учун халқимиз ҳамда ҳукуматимизга миннатдорлик изҳор этди.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эътибор ва ишонч учун миннатдорлик