Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 34 йиллиги муносабати билан юртимиз бўйлаб “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остида ўтказилаётган “Бир байроқ остида” Республика эстафетаси ғарбий йўналиш бўйича навбатдаги манзили — Сирдарё вилоятига етиб келди.

Мўйноқдан бошланган ушбу қудратли юриш Хоразм, Бухоро, Навоий ва Жиззах вилоятлари орқали ўтиб, Оқолтин туманида аҳоли томонидан юксак тантана билан кутиб олинди. Бу ерда 60 метрлик улкан байроқнинг тантанали кўтарилиши иштирокчиларда миллий ғурур ва Ватанга садоқат туйғуларини янада юксалтирди.

Эстафета Жиззах вилоятининг Зомин туманидан Ховосга ҳам етиб келди. Туман ҳокимлиги майдонида ўтказилган байрам тадбири, музейга уюштирилган саёҳат ва Сирдарёнинг тарихий мероси билан танишув иштирокчиларда юрт ўтмишига нисбатан ҳурмат ва ғурур туйғуларини кучайтирди. Байроқ рангларида безатилган автокарвон эса туманда ўзига хос байрамона кайфият яратди.

Эстафетанинг навбатдаги муҳим манзили  Гулистон шаҳри бўлди. Эрта тонгдаёқ минглаб ёшларни бирлаштирган югуриш марафони, ҳарбий отлиқлар юриши, автокарвон, велосипедчилар сафи ва юриш маросимлари шаҳар кўчаларига юксак руҳ бағишлади. Аҳолининг руҳиятини кўтарган энг таъсирли лаҳза — улкан байроқнинг минглаб ёшлар ва аҳоли томонидан шаҳар маркази бўйлаб фахр билан олиб ўтилиши бўлди.  

Шаҳар марказидаги “Юрт байроғи” майдонида ўтказилган тантанали концерт ҳам сирдарёликларнинг бирдамлиги ва юртга садоқатини яна бир бор намоён этди. Тадбирда санъаткорлар, ёшлар, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Муроджон Ҳайитов эстафетага оид фикрларини шундай изоҳлади:

–  Давлатимиз  байроғи  шунчаки ранглар бирикмаси эмас, балки юртимиз қадр-қиммати, мустақиллиги ва тараққиётининг буюк рамзидир. Сирдарёда ўтказилган эстафетанинг ҳар бир босқичида халқимизнинг юраги Ватан билан бирга уриб тураётганини яна бир бор ҳис этдик. Ёшларимизнинг юзида акс этган нур, фахр ва қувонч — байроққа, эл-юртимизга бўлган чуқур ҳурматнинг ифодаси бўлди.

Маросимнинг асосий қисмида байроқ Сирдарё вилояти ёшлари ва масъуллари томонидан Тошкент вилояти делегациясига тантанали равишда топширилди. Ҳарбий оркестр садолари остида байроқчилар сафидаги жасур йигитлар юриши ва фахрийлар иштирокидаги чиқишлар тадбирга янада шукуҳ бағишлади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эстафета байроғи Сирдарёга етиб келди