Эроннинг ядровий дастури шаффофлашади(ми?)
Теҳронга нисбатан жорий қилинган санкция бекор қилинса, Эрон ўз ядровий дастурини янада шаффоф ҳолга келтириш, жараёнга ишончни оширишга тайёр.
Ислом Республикаси ҳукумати матбуот котиби Фотима Муҳожироний анъанавий ҳафталик матбуот анжуманида айни фикрни билдирди.
– Биз санкцияни йўқотиш эвазига кўпроқ шаффофлик, кучлироқ ишонч яратишга ҳаракат қиламиз, – деди мулозим. – Бошқача айтганда самарали, инсонлар ҳаётига ижобий таъсир кўрсатадиган тарзда ишлашга тайёрмиз.