Бугун эрталаб “Жайш ал-Золм” террорчилик гуруҳининг қуролли жангарилари Эрон жануби-шарқида жойлашган Зоҳидон шаҳридаги суд биносига бостириб кириб, одамларга қарата ўқ узишган ва портлашлар уюштирган. Натижада беш киши ҳалок бўлган ва 13 киши жиддий яраланган.

“Tasnim” ахборот агентлигининг ёзишича, суд биноси ташқарисида ҳам отишмалар бўлган, бино атрофидаги йўловчилар ўққа тутилган.

Ўлка махсус хизмат ходимлари террорчиларга қарши операция давомида уч ҳужумчини йўқ қилди, хавфсизлик ва жойлашув назоратини тиклади. Шунингдек, Хатам ал-Анбия шифохонаси тиббий гуруҳлари ярадорларга дарҳол ёрдам кўрсатган.

Воқеадан сўнг суд биноси атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Қурбонлар сони ҳақидаги тўлиқ маълумотлар кейинроқ эълон қилиниши маълум бўлди, чунки расмийлар ҳужум юзасидан терговни давом эттирмоқда.

Маҳаллий ҳукумат фуқароларни ҳозирча воқеа жойидан узоқроқ туришга, тасдиқланмаган маълумотларни бўлишмасликка ва янгиланишлар учун фақат ишончли манбаларга таянишга чақирди.

Ўткир Мирзо, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эронда жангарилар суд биносига ҳужум уюштирди