Қозоғистонда енгил атлетика бўйича XXXIV Гусман Қосанов хотирасига бағишланган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 7 тадан олтин ва кумуш ҳамда 5 та бронза жами 19 та медалга сазовор бўлди.
Жумладан, мусобақа жавомида Ҳасанбек Рустамжонов 400 метрга тўсиқлар оша югуришда олтин, аралаш эстафетада кумуш медални қўлга киритган бўлса, Насима Мамирова 1500 метр масофага югуришда олтин, 5000 метрда эса кумуш медалга эга чиқди.

Иқтидорли атлетимиз Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакрашда олтин, узунликка сакрашда кумуш медаль билан тақдирланди.
Қуйида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг қайд этган натижалари билан танишасиз:
Олтин медаль соҳиблари:
• Малика Насриддинова — ядро улоқтириш;
• Амир Нагаев — баландликка сакраш;
• Ирина Левина — 800 метрга югуриш;
• Сарвар Исмоилов — найза улоқтириш;
Кумуш медаль соҳиблари:
• Барнохон Сайфуллаева — баландликка сакраш;
• Вадим Чикалов — баландликка сакраш;
• Мушаррафхон Саидаҳмедова — найза улоқтириш;
• Ўзбекистон терма жамоаси 400 метрга аралаш эстафета.
Бронза медаль соҳиблари:
• Валерия Горбатова — баландликка сакраш;
• Моҳинабону Рўзиева — 400 метрга югуриш;
• Дилшода Усмонова — 1500 метр масофага югуриш;
• Юлианна Шукина — диск улоқтириш;
• Асадбек Муротов — найза улоқтириш.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА