Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси стадионида енгил атлетика бўйича Тошкент шаҳар очиқ чемпионати старт олди. Ушбу мусобақада пойтахт спортчилари билан бир қаторда, мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган атлетлар ҳам иштирок этмоқда.

Мазкур мусобақани ташкил этишдан кўзланган мақсад Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида U18 ёш тоифасида (апрель) ва Жанубий Кореянинг Гуми шаҳрида катталар ўртасида (май) ўтадиган Осиё чемпионатига енгил атлетикачиларимизни муносиб тайёрлашдан иборат.

Чемпионатнинг аёллар ўртасида узунликка сакраш баҳсларида Шарифа Давронова (2006 йил) 5,77 метр, эркаклар орасида эса Абдураҳмон Маҳамаджонов (2009 йил) 7,08 метрга сакради ва уларнинг натижаси мусобақа давомида энг яхшилигича қолди.

Диск улоқтиришда Юлианна Шукина ва Рашидбек Содиқовга тенг келадигани топилмади. Турли масофага югуриш беллашувларида Ҳасанбек Рустамжонов, Амир Эшонхўжаев ва Лидия Подцепкина ғолиб бўлди. 110 метрга тўсиқлар оша югуришда Муҳаммад Қодиров (2008 йил) 14,97 сония натижа билан биринчи бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Енгил атлетикачилар Тошкент шаҳар очиқ чемпионатида беллашди