Шу кунларда пойтахтимизда енгил атлетика бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон очиқ чемпионати баҳслари ўтказилмоқда. Унда мамлакатимиз спортчилари билан бир қаторда, Қирғизистон, Тожикистон, Баҳрайн, Қатар ва Кувайт каби давлатларнинг профессионал атлетлари ғолиблик учун баҳсларда қатнашмоқда.
Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси стадионида ўтаётган халқаро турнирда спортчилар енгил атлетиканинг 22 та йўналиши ва 1 та аралаш дастуридаги беллашувларда ўз омадини синовдан ўтказмоқда.

Бугун, 18 сентябрь куни мусобақа дастуридан ўрин олган турли масофаларга югуриш, баландликка, узунликка, уч ҳатлаб ва лангар чўпга таяниб сакраш каби дастурларда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Т.Рўзиев,
ЎзА