Ҳар қандай ислоҳотнинг муваффақияти,аввало, билим ва тарбияга боғлиқ. Бугунги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар фақатгина қонунлар қабул қилиниши билан эмас, балки уларни жамият онгига теран сингдира оладиган билимдон, фидоий ўқитувчилар орқали ҳаётга татбиқ этилаётгани туфайли ҳам аҳамиятлидир.

Адлия вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда илк бор ташкил этган “Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси” кўрик-танловини ўтказишдан кўзланган мақсад ҳам аслида шу.

Уч босқичли кўрик-танловнинг Сирдарё вилоят саралаш босқичида 33 нафар иқтидорли ҳуқуқ ўқитувчиси ўзаро билим ва тажрибасини намойиш этди. Танлов икки йўналишда– блиц савол-жавоб ҳамда мавзули тақдимот кўринишида ўтказилди.

Блиц босқичда иштирокчиларнинг ҳуқуқ соҳасидаги аниқ ва тезкор билимлари баҳоланса, мавзули тақдимотда уларнинг жамоат олдида нутқ сўзлаш маданияти, таҳлилчилик қобилияти ва ижодкорлик салоҳиятига эътибор қаратилди.

Танлов натижаларига кўра, энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси деб Гулистон шаҳридаги 1-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Мафтуна Абдусаломова эътироф этилган бўлса, 2-ўринга Ховос туманидаги 1-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Дилшод Урумбаев, 3-ўринга Мирзаобод тумани 1-ИДУМ ўқитувчиси Жаҳонгир Асқаров муносиб деб топилди.

Ғолиблар танлов ташкилотчилари томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. Шу билан бирга, улар Республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси” танлови ғолиблари