
Автоспортнинг ралли йўналиши бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати 1-босқич мусобақалари ўтказилди. Унда ўз иродаси ва маҳоратини намойиш этганлар ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Тошкент вилоятида жойлашган махсус ралли майдонида ташкил этилган чемпионат баҳсларида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ралли спортига қизиқадиган маҳоратли пойгачилар, жамоалар ғолиблик учун кураш олиб борди.
Раллининг 1 минг 600 метрга мўлжалланган жуфтлик мусобақаларида 16-рақам остида таснифланган Евгений Ким ва Жамолиддин Мирҳосилов 1-ўринни, 18-рақамда таснифланган Николай Саев ва Рауф Гасанов 2-ўринни, 13-рақам вакиллари Фаррух Урусов ва Отамуроджон Собиров 3-ўринни эгаллади.
2 минг метрлик масофадаги баҳсларда эса Рустам Муҳаммедов/Элёр Раҳмонов, Шуҳрат Обиджонов/Сергей Скворцов ва Фарҳод Даминов/Жавоҳир Қаҳҳоров чемпионатнинг 1-босқич совриндорлари сифатида эътироф этилди.
Т.Рўзиев, ЎзА