Китоблар нафақат билим манбаи, балки инсоният тарихидаги энг муҳим маданий мерослардан бири ҳисобланади. Бугун дунё бўйлаб энг кўп сотилган, миллионлаб ўқувчиларни ўзига жалб қилган романлар ҳақида маълумот берамиз.
Мигел де Сервантес. Дон Кихот
Бу асар адабиёт тарихида биринчи замонавий роман сифатида танилган. Асар тахминан 500 миллион нусхада сотилган.
Чарлз Диккенс. Икки шаҳар ҳақида
Чарлз Диккенснинг 1859 йилда ёзилган бу романи Француз инқилоби даврида Лондонда ва Парижда кечган воқеаларни тасвирлайди. Роман 200 миллиондан ортиқ нусхада сотилган.
Антуан де Цент-Экзюпери. Кичкина шаҳзода
Фалсафий эртак сифатида танилган бу асар ҳаётнинг асосий қадриятларини енгил ва содда тилда ифодалайди. Асар шу пайтгача турли тилларда умумий ҳисобда 140 миллион нусхада сотилган.
Маргарет Митчелл. Шамолларда қолган ҳисларим
Бу асар Американинг Фуқаролар уруши ва тикланиш даврида яшаган қаҳрамон аёл – Скарлетт ЎХаранинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.Роман севги, уруш ва инсоннинг ўзига бўлган ишончи ҳақида чуқур маънога эга. Ушбу асар 130 миллион нусхада сотилган.
Агата Кристи. Улар ўнта эди (ўнта негр боласи)
Дунёдаги энг машҳур детектив романлардан бири бўлган ушбу асар сирли оролда содир бўлган қотилликлар ҳақида ҳикоя қилади. Ўнта киши оролга таклиф этилади ва уларнинг ҳар бири ўз гуноҳи учун жазоланади. Роман мураккаб сюжет, ақл бовар қилмас бурилишлар ва кутилмаган якун билан ўқувчини ўзига ром қилади. Асар 100 миллион нусхадан ортиқ сотилган.
Ден Браун. Да Винчи сири
Бу замонавий триллер қадимий санъат, дин ва сирли ташкилотлар атрофида қурилган. Ушбу асар кенг жамоатчиликда катта баҳс-мунозаралар уйғотиб, замонавий бестселлерга айланган. Асар жаҳоннинг 44 тилига таржима қилинган бўлиб бугунги кунга қадар бутун дунё бўйлаб 85 миллиондан ортиқ нусхада сотилган.
Наполеон Хилл. Ўйла ва бой бўл
Наполеон Хиллнинг муваффақиятга эришиш ва бойликка эга бўлиш бўйича руҳий ва амалий маслаҳатларни ўз ичига олган ушбу классик қўлланмаси 75 миллион нусхада сотилган.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/cExeumzUnRE" title="Eng ko‘p o‘qilgan romanlar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Mадинабону Насриева, ЎзА