Қашқадарё вилоятида ижтимоий ҳимоя тизими ходимлари ўртасида китобхонликни тарғиб этиш, уларнинг билим ва салоҳиятини ошириш мақсадида анъанавий “Энг китобхон ижтимоий ходим” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбир Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ташкил этилди. Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида сараланган 27 нафар ижтимоий ходим иштирок этди.

Беллашув давомида иштирокчилар ижтимоий ҳимоя соҳасига оид илмий ва бадиий адабиётлардан тайёрланган саволларга жавоб бериб, ўз билим ва дунёқарашларини намоён этди.

Танлов якунига кўра, Қарши шаҳрининг “Дарвозатутак” маҳалла фуқаролар йиғинида комплекс хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходим Феруза Зарифова биринчи ўринни эгаллади.

Иккинчи ўрин Қарши шаҳри Амир Темур маҳалласи ижтимоий ходими Гулибону Жўраевага, учинчи ўрин эса Шаҳрисабз тумани Оммоғон маҳалласи ижтимоий ходими Нилуфар Тўраевага насиб этди.

Ғолиблар мос равишда 10, 8 ва 6 миллион сўмлик пул мукофотлари билан тақдирланди.

Ташкилотчилар таъкидлашича, кўрик-танловнинг асосий мақсади маҳаллаларда фаолият юритаётган ижтимоий ходимларнинг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш, уларни китоб мутолаасига кенг жалб этиш орқали хизмат самарадорлигини оширишдан иборат.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Энг китобхон ижтимоий ходим” аниқланди