Гулистон шаҳридаги Ёшлар марказида Ёшлар ишлари, спорт, адлия ҳамда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамкорлигида “Ёшлар ва қонун” Республика ҳуқуқий танловининг Сирдарё вилояти босқичи юқори савияда ташкил этилди.

“Ҳарбий-ватанпарварлик спартакиадаси” доирасида ўтказилган мазкур танлов ёшлар ўртасида ҳуқуқий билим ва маданиятни ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш, ёш авлодни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, қонунларга амал қилиш маданиятини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилди. Шу билан бирга, ёшларда фуқаролик масъулияти ва қонунларга дахлдорлик туйғусини кучайтириш, қонунбузарлик ва коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Танловнинг туман ва шаҳар босқичларида 14–18 ҳамда 18–30 ёшлар тоифасида  440 нафар ёш иштирок этди. Улар ҳуқуқий билимлар синови, ижодий чиқиш, эссе ёзиш ва саҳнавий кўриниш каби тўрт йўналишда ўз билим ва маҳоратларини синовдан ўтказишди.

Вилоят босқичига туман ва шаҳарларда сараланган 96 нафар иқтидорли ёш йўлланма олди. Иштирокчилар “Ҳуқуқий билим даражаси”, “Ижодий ёндашув ва таҳлил қилиш қобилияти”, “Фикрнинг аниқлиги ва мантиқий изчиллиги”, “Ижтимоий фаоллик ва ташаббускорлик” каби мезонлар асосида баҳоланди.

Тадбир қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлди. Ёшлар нафақат қонун нормаларини билиш, балки уларни ҳаётий мисолларда қўллаш, ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиш ва ечим таклиф этишда ҳам ўз салоҳиятларини намоён этишди. Айрим саҳнавий чиқишлар орқали жамиятда учрайдиган ҳуқуқий масалалар ва уларнинг ечим йўллари ижодий тарзда ёритилиши томошабинларда катта таассурот қолдирди.

Танлов якунларига кўра, 14–18 ёш тоифасида Мирзаобод туманининг Наврўз маҳалласидаги “Адолат қалқони” жамоаси, 18–30 ёш тоифасида эса шу туманнинг Гулбаҳор маҳалласидаги “Ренессанс” жамоаси ғолиб деб топилди. Энди улар Республика босқичида Сирдарё вилояти шарафини ҳимоя қилади.

Тантанали тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндорларга дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди.  

Ғулом Примов, ЎзА мухбир

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг билимдон жамоалар аниқланди