ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугунги кунда энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар нафақат маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, балки катта миқдордаги маблағларни иқтисод қилиш, уни бошқа истиқболли лойиҳалар рўёби учун йўналтириш имконини бермоқда.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 14 июндаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ижроси доирасида Хоразм вилояти Шовот туманида жойлашган 110/10 кВ “Ярмиш” подстанциясида энергия самарадорлигини ошириш ҳамда йўқотишларни камайтириш бўйича илмий-техникавий тақдимот ўтказилди.
Тақдимотда вилоят прокурори Муродхон Аҳмедов, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Хоразм ҳудудий филиали директори Суҳроб Берегин, филиал ходимлари, Шовот тумани ҳокими Ойбек Холбоев ҳамда Урганч давлат университети профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳ иштирок этди.
Тақдимотчилар томонидан технологик номувофиқликлар, энергия йўқотишларни камайтириш ва ресурсларни тежаш имкониятининг илмий-техникавий таҳлили хулосалари тавсия қилинди.
[gallery-20833]
Ишчи гуруҳга энергия ресурсларни тежаш ва иқтисод қилиш бўйича илмий-таҳлилий хулосаларга қўшимчалар киритиш ҳамда мутасаддиларга амалий ишларни бошлаш ва ташкиллаштириш юзасидан таклиф ва кўрсатмалар берилди.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА