Мамлакатимиз ҳудудларида энергия ресурсларидан, айниқса табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари тез-тез кузатиляпти.  Бу масала фақат иқтисодий йўқотишларга эмас, балки хавфсизлик ва барқарор ривожланишга ҳам салбий таъсир кўрсатади.

"Ўзэнергоинспекция" ахборот хизматининг хабар беришича, тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги “Гўзал” МФЙда назорат тадбири ўтказилди. Хусусан, "Гўзал" МФЙ Гўзал 1-берк кўчасидаги уйда қандолат цехи ташкил этилиб, лойиҳа-техник ҳужжатларисиз ва газ таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан табиий газ тармоғига тўғридан-тўғри уланган. Бу ноқонуний ҳаракат давлат бюджетига 5 миллиард 22 миллион сўм миқдорида зарар етказди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай ҳолатларни камайтириш ва барҳам бериш учун назорат тизими мунтазам кучайтирилмоқда. Ҳар бир қонунбузарлик ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилади ва тегишли чоралар кўрилади.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишларга қачон барҳам берилади?