"Ўзэнергоинспекция" томонидан энергетика ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига чек қўйиш, таъминот тизимида интизомни мустаҳкамлаш ҳамда иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилиш мақсадида  ҳудудларда мунтазам равишда тезкор назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлар доирасида Самарқанд ва Фарғона вилоятларида қатор қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, "Ўзэнергоинспекция" Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Нуробод туманида “S.O.B.S.” МЧЖга қарашли сув насослари ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани маълум бўлди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик орқали давлат манфаатларига 1 миллиард 734 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.

Шунингдек, "Ўзэнергоинспекция" Республика ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор назорат тадбирлари давомида ҳам энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари қайд этилди. Хусусан, Фарғона туманида “О‘.B.F.” хусусий корхонасига қарашли ҳаммомда табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 1 миллиард 248 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди.

Бундан ташқари, Қўқон шаҳридаги “Сулаймон” МФЙ ҳудудида фаолият юритаётган чойхонада тўғридан тўғри тармоққа уланиш орқали 116,6 миллион сўмлик, “Калвак гузари” МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода эса ҳисоблагичсиз фойдаланиш натижасида 77,8 миллион сўмлик иқтисодий зарар етказилгани маълум бўлди.

Инспекция ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур аниқланган барча ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш 3,1 миллиард сўмлик зарарга олиб келди