Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшил ҳудудлар майдонини кенгайтириш ҳамда аҳоли учун соғлом экотизим яратиш мақсадида мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шу жараёнда Энергетика вазирлиги ҳам фаол иштирок этиб, республика бўйлаб кўкаламзорлаштириш ташаббусларини амалга ошириб келмоқда.

Айни кунларда Оҳангарон туманида ҳам “Яшил макон” боғи барпо этилмоқда. Бу ташаббус нафақат ҳудуднинг кўркамлигини ошириш, балки экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда аҳоли учун қулай муҳит яратишга хизмат қилади. Ана шу мақсадда куни кеча Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотлари ходимлари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Оҳангарон-Олмалиқ автомобиль йўлининг 2,5 километр қисмида 2000 туп манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Кўчат экиш ишлари махсус тайёргарлик кўрилган майдонларда амалга оширилиб, ҳар бир кўчатнинг яхши илдиз отиши учун зарур агротехника чоралари кўрилди. Лойиҳа доирасида мазкур ҳудудда жами 3000 туп кўчат экилиши режалаштирилган бўлиб, натижада “Яшил макон” боғи барпо этилади. Бу боғ нафақат туман аҳолиси, балки ушбу йўлдан фойдаланувчи минглаб фуқаролар учун ҳам соф ҳаво ва табиий гўзаллик манбаига айланади.

Шу билан бирга, кўчат экиш жараёнларига ёшлар ва фаоллар ҳам жалб этилди. Бу эса жамоатчиликнинг табиатни асраш ва экологияни муҳофаза қилишга бўлган масъулиятини янада оширди.

Энергетика вазирлиги тизимида республика ҳудудлари бўйлаб ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, вазирликка қарашли ташкилотлар ҳар йили минглаб кўчатлар экиш, ишчи ҳудудларда яшил майдонлар яратиш ҳамда мавжуд дарахтзорларни парваришлаш бўйича мақсадли дастурлар асосида иш олиб бормоқда.

Айтиш керакки, бу каби тадбирлар мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, иқлим ўзгариши таъсирини камайтириш ва аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш йўлидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергетика вазирлиги томонидан 2000 туп манзарали дарахт кўчатлари экилди