Юртимизда куз-қиш мавсумини барқарор ва муваффақиятли ўтказиш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини электр ва иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш давлат сиёсати даражасида муҳим вазифа ҳисобланади.

Шу мақсадда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибидаги корхоналарда 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.

Айни пайтда Тошкент иссиқлик электр станциясида 3-сонли анъанавий энергоблокқа қарашли 3-трансформаторда назорат ва профилактика ишлари амалга оширилди. Жумладан, трансформатордаги электр ўлчовлари кўздан кечирилди, изоляторлари тозаланди, мой сатҳи текширилиб, электр синов ўлчовлари ҳам ўтказилди. Бу ишлар мавсум давомида ускуналарнинг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлашга қаратилган бўлиб, станциядаги ҳар бир қурилманинг техник ҳолати мутахассислар томонидан доимий назоратга олинган. 

Шунингдек, Навоий иссиқлик электр станциясида 450 МВт қувватга эга 2-сонли буғ-газ қурилмасида ҳам куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида ишлар жадал суръатларда давом эттирилмоқда. Ушбу жараёнга маҳаллий мутахассислар билан бир қаторда Япониянинг “Mitsubishi Generator” компанияси вакиллари ҳам жалб этилган. Унда аниқланган камчиликлар босқичма-босқич бартараф этиляпти. Энг муҳими, бу ишлар асосий ишлаб чиқариш жараёнларига халақит бермаган ҳолда амалга оширилмоқда. 

Муборак иссиқлик электр марказида электр цехи мутахассислари томонидан 220 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмаларида режа асосида профилактика ва бўёқлаш ишлари амалга ошириляпти. Ускуналарда аниқланган камчиликлар тезда бартараф этилмоқда, мой сатҳи меъёрлаштирилмоқда. Асосий эътибор тизимнинг белгиланган стандартлар асосида барқарор ишлашига қаратилаётир. 

Хулоса шуки, куз-қиш мавсумида аҳолини барқарор ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш энергетика соҳасининг устувор вазифаси бўлиб қолмоқда. Шу боис, иссиқлик электр станциялари ва уларга қарашли объектларда олиб борилаётган тайёргарлик ишлари нафақат мавсумий эҳтиёжни қондириш, балки узоқ муддатли ишончли фаолиятни таъминлашга ҳам хизмат қилади. 

Н. Зиёдуллаева, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергетика объектларида барқарор ишлаш учун тизимли тайёргарлик амалга оширилмоқда