АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан «Замонавий банк хизматлари: сифат ва қулайлик» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда Президентимизнинг 2018 йил 23 мартдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан чакана хизматларни ривожлантириш, масофавий рақамли хизматлар кўламини кенгайтиришга қаратилган тизимли саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Ҳозирда банкда мобил иловалар орқали хизмат кўрсатиш, ушбу савдо канали орқали банк маҳсулотларини кенгайтириш устида иш олиб борилмоқда. Жумладан, QUANT мобил иловасида икки томонлама конверсия VISAдан Uzcard, Humo ҳамда VISA карталари ўртасида валютада картадан картага (P2P) ўтказмалари йўлга қўйилди.

Эътиборли жиҳати шундаки, АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» UzCard банкоматларидан банк карта иштирокисиз sms-код орқали нақд пул ечиб олиш имконияти яратилди. Банк мижозлари мобил телефонидан фойдаланган ҳолда Quant иловаси ёрдамида банкоматлардан нақд пул ечиб олишлари мумкин. Энг муҳими, АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» банкоматларидан ҳозирда картасиз нақд пул ечилганида комиссия 0 фоиз.

Матбуот анжуманида АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» процессинг маркази имкониятлари ҳақида ҳам маълумот берилди. Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб банкда VISA халқаро тўлов карталарига хизмат кўрсатувчи процессинг маркази фаолияти йўлга қўйилди.

Процессинг марказининг мавжудлиги мижозлар учун бир қанча янги имкониятларни тақдим қилади. Хусусан, банкнинг барча филиалларида эмбоссер қурилмалари орқали VISA тўлов тизимлари карталарини тезкор эмиссия қилиш имконияти яратилди. Аввал барча филиаллар томонидан муомалага чиқарилган VISA халқаро тўлов карталари банкнинг марказий идорасида эмиссия қилиниб, почта орқали филиалларга юборилар эди. Карталарни филиалларга етказиш учун ўртача 3-4 иш куни талаб этилар эди. Ҳозирда мижоз томонидан халқаро тўлов картасига ариза берилганидан сўнг 15-20 дақиқа ичида картани мижозга топшириш имконияти мавжуд.

Янги хизматлардан бири – 3D Secure технологиясига асосланган Verified by Visa хизмати йўлга қўйилди. Мазкур хизмат халқаро тўлов картасидан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш билан бирга, фирибгарликларнинг олдини олади. Бу онлайн харидлар учун тўловларни амалга оширишда энг хавфсиз ҳимоя тизими бўлиб, айрим интернет дўконлар, меҳмонхоналарни бронлаш, масофадан туриб авиачипталарга тўловларни бажаришда қўл келади.

Тадбирда АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» ва «Ягона умумреспублика процессинг маркази» МЧЖ ҳамкорлигида жорий қилинган янги инновацион хизмат – «Код орқали нақд пул ечиш» хизмати тақдим қилинди.

– Электрон аxборот ташиш воситалари, жумладан, тўлов карталарини виртуаллаштириш жараёни – замонавий банк теxнологиялари ривожланишининг асосий йўналишларидан биридир, – деди «Қишлоқ Қурилиш Банк» АТБ муқобил савдо каналларини ривожлантириш бошқармаси бош эксперти Абдужаббор Абдурасулов. – Шу тенденция асосида банк томонидан UZCARD тўлов тизими билан биргаликда QUANT мобил иловаси орқали «Код орқали нақд пул ечиш» хизмати жорий қилинди. 

Ушбу хизматнинг асосий афзалликлари – пластик карта уйда қолиб кетган, лекин пул зарур бўлган вазиятда вақтни тежаш ва амалиётлар ўтказишдаги xавфсизликдир. Шунингдек, содир бўлиши мумкин бўлган xавфларни минималлаштириш мақсадида операцияни тасдиқлашнинг қўшимча усуллари жорий этилди.

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эндиликда банк картасиз sms-код орқали нақд пул ечиб олиш мумкин