Энди каскадёрларга ҳам Оскар берилади
“Каскадёрлик муваффақияти” мукофоти 2028 йил илк соҳибига топширилади. Демак 2027 йилдан бошлаб суратга олинадиган фильмларда каскадёрлик қилган ёки айни йўналиш дизайни устида иш олиб борганлар алоҳида тақдирланади.
Академия бош директори Билл Крамер ва президенти Жанет Янг қўшма баёнотида шундай дейилган:
– Кино тарихининг дастлабки кунларидан бошлаб каскадёрлик ижоднинг ажралмас қисми бўлиб келган. Биз ушбу техник ва ижодий вакилларнинг инновацион ишини ҳурмат қилишдан фахрланамиз. Уларни муҳим натижага эришиш йўлидаги садоқати ва фидойилигини қадрлаймиз.