Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими ва «Фарғона ҳақиқати» – «Ферганская правда» газеталари таҳририяти томонидан Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида 2025 йил 15-22 август кунлари Тошкент Фотосуратлар уйида «Ўзбекистон – Хитой: ШҲТ доирасида ҳамкорлик» мавзусида фотокўргазма ва танлов ўтказилади.
Ўзбекистоннинг барча фотожурналистлари иштирок этишга таклиф қилинади.
Фотокўргазма ва танловда иштирок этиш учун 2025 йил 1 августгача иқтисодий ва маданий соҳалардаги ўзбек-хитой ҳамкорлиги самараларини акс эттирувчи камида 5 та электрон фотосурат тақдим этилиши лозим.
Ҳайъат танлаб олган фотосуратлар 15-22 август кунлари Тошкент Фотосуратлар уйи кўргазма залида намойиш этилади.
Ғолибларни тақдирлаш маросими 15 август куни, фотокўргазма очилишида бўлиб ўтади.
Ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирланади. 1-ўрин учун 1 нафар, 2-ўрин учун 2 нафар ҳамда 3-ўрин учун 5 нафар иштирокчи сараланади.
Фотосуратлар ва муаллиф ҳақидаги маълумотномани қуйидаги Telegram рақамига юборинг: +998 88 005-19-51
Ташкилий қўмита
Тел: +998 94-390-19-51