Бугунги кунда барча соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш, уй хўжаликлари, тадбиркорлик субъектлари ва ижтимоий соҳа объектларининг интернетга уланиш имкониятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада “Ўзбектелеком” АК томонидан 2024 йилда кенг поласали портлар сиғими 457 мингтага оширилиб, уларнинг сони 5,3 миллионтага етказилган. Республика бўйича “Ўзбектелеком” АКнинг мобил алоқа ва мобил интернет қамрови даражаси 94 фоизга етказилган.

Шунингдек, “Рақамли ҳукумат”ни ривожлантириш йўналишида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 130 та янги электрон хизматлар жорий этилган. Бугун уларнинг умумий сони 700 тага етди.  

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида айтиб ўтилди. Унда Рақамли технологиялар вазирлиги, Инновацион ривожланиш, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентликлари ҳамда “Ўзбектелеком” АКнинг 2024 йилда самарадорлик кўрсатгичлари бажарилиши ҳолати юзасидан ахборотлари эшитилди.

Рақамли технологиялар вазирлигининг тақдим этган ахборотига кўра, вазирлик томонидан алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида тизимли хизматлар кўрсатилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш сурати 125,8 фоизни ташкил этган. Бундан ташқари, IT-Park резидентлари сони 2600 тани, шундан 625 таси IT-Park резиденти бўлган хорижий IT-компаниялар ҳисобланиб, улар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 21,9 триллион сўмни ташкил этган. Соҳада яратилган иш ўринлар сони эса 38,6 мингтани ташкил қилган.  

Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан 2024 йилда 5 та технологик парк, 3 та бизнес-инкубатор ва акселератор фаолияти йўлга қўйилиб, инновацион фаолият инфратузилма субъектлари сони 55 тага етказилган.

Эшитувда “Ўзбеккосмос” агентлигининг ахбороти ҳам тингланди. Қайд этилганидек, 2024 йилда ер муносабатлари соҳасида ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида бино-иношоотлар қурилиши бўйича республика кесимида космик мониторинг ўтказилган. Натижада аҳоли пунктлари, қишлоқ хўжалиги, ўрмон фондли ерлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва сувни муҳофаза қилиш зонасида жами 96 минг 312 та эҳтимоли юқори бўлган ўзбошимчалик билан қурилган бино-иншоотлар мавжудлиги аниқланган.

Халқ вакиллари муҳокамалар давомида мазкур соҳалардаги самарадорлик кўрсаткичлари бажарилишини янада жадаллаштириш, замонавий илмий-техник ечимларни кенг жорий қилиш, айрим муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини билдирди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электрон хизматлар сони 700 тага етган