Кейинги пайтларда аҳоли ва истеъмолчи сони ўсиши баробарида муқобил энергияга бўлган талаб ҳам ошиб бормоқда.

Шу жиҳатдан иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа иншоотлари, аҳоли хонадонларини муқобил энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, мавжуд энергия ресурсларини тежаш, улардан оқилона фойдаланишни кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. 

Бухоро вилоятининг Олот туманида ҳам электр энергияси сарфини камайтириш, муқобил энергия жиҳозларини кенг жорий этиш орқали маҳалла ва қишлоқларда ижтимоий соҳа иншоотлари, хусусан, аҳоли хонадонларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлашда қуёш панелларининг ўрни сезилари бўлмоқда.

Жумладан, “Соинқоровул” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳасан Яхшиев ҳам намуна тариқасида ўз уйида 50 киловатт соат қувватли қуёш панелларини ўрнатди. 

– Олис ҳудудимизда электр энергияси таъминотидаги узилиш ва муаммолар сабаб муқобил энергиядан фойдаланишни йўлга қўйганмиз. Қуёш панели хонадонимизда электр энергияси билан боғлиқ ташвишни бартараф этмоқда. Маҳаллада намуна сифатида  биринчилардан бўлиб 50 киловатт соатга тенг қуёш панелларини ўрнатганимиз жуда қўл келмоқда. Ҳозирда маҳалламизда қуёш панеллари ўрнатаётган оилалар сони ҳам кўпаймоқда, – дейди Ҳасан Яхшиев.

Муқобил энергия манбаига эга бўлишнинг имтиёзи шундаки, аввало, ресурс манбаи иқтисод қилинади. Шунингдек, ер ва мулк солиғини тўлашда қатор имтиёзлар берилгани қаторида кунига 350-400 минг сўм атрофида даромад ҳам кўриш имкони яратилади. Қолаверса, бу борада имтиёзга эга хонадон соҳиби мазкур батареялар орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясининг эҳтиёждан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотишни бошлаган.

Ҳисоб-китобга кўра, хонадон эҳтиёжидан ташқари ойига 10 минг киловатт электр энергиясини сотиш орқали ойига 10 миллион сўмгача даромад кўрмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр энергиядан даромад олса бўлади