Футбол бўйича Туркия чемпионатининг 14-турида “Истанбул Башакшеҳир” сафарда “Касимпаша” жамоаси меҳмони бўлиб, 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Ушбу ўйиннинг биз учун аҳамиятлиси, мазкур баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки етакчи футболчиси – Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев бошланғич таркибда майдонга тушди ва ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, Аббосбек Файзуллаев “Касимпаша”га қарши ўйиннинг 26-дақиқасида жарима майдончаси ташқарисидан белгиланган жарима тўпини муваффақиятли бажарди ва рақиб дарвозасига тўпни жойлаб қўйган ҳолда ҳисобни очди. Баҳснинг биринчи бўлими якунланиш арафасида “Истанбул Башакшеҳир”нинг иккинчи голига Амин Аритнинг муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлимнинг 79-дақиқасида Адам Арус мезбонларнинг ягона голига муаллифлик қилган ҳолда ҳисобни бироз қисқартирди. Бироқ учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Элдор Шомуродов катта саҳнага чиқди ва 90+7-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилган ҳолда жамоасининг 3:1 ҳисобидаги муваффақиятини таъминлади. 

Дарвоқе, Элдор Шомуродов сўнгги бешта ўйинда гол урмоқда ва бунинг натижасида умумий голлари сонини 10 тага етказиб олди.

“Истанбул Башакшеҳир” энди навбатдаги турда чемпионатнинг энг кучли клубларидан ҳисобланган “Фенербаҳче” билан ўз майдонида ўйнайди. Бу учрашув 7 декабрга белгиланган. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев Туркия майдонларини “ёндирмоқда”