25 март куни футбол бўйича Осиё қитъасида Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг 8-тур учрашувлари старт олади.

Ушбу тур доирасидаги энг муҳим баҳслардан бири — “А” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон — Эрон ўйинидир. Мазкур учрашувни Тимур Кападзе бошчилигидаги миллий терма жамоамиз Теҳрон шаҳридаги “Озоди” стадионида ўтказади. Беллашув Тошкент вақти билан 21:00 да бошланиши режалаштирилган. Мазкур ўйиндаги ғалаба Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатига анча яқинлаштиради.

Шу муносабат билан миллий терма жамоамизга оид айрим қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида турли халқаро мусобақалар ва ўртоқлик учрашувларини ҳисобга олган ҳолда жами 343 та ўйин ўтказган. Шундан 167 та учрашувда ғалаба қозонган, 66 та беллашув дуранг билан якунланган, 110 та учрашувда эса мағлубиятга учраган. Мазкур ўйинларда миллий жамоамиз 589 та гол киритган ва ўз дарвозасидан 375 та тўп ўтказиб юборган.

Терма жамоамизнинг тарихдаги энг йирик ғалабаси Мўғулистон терма жамоасига қарши ўйинда қайд этилган — 15:0. Энг катта мағлубият эса Япониядан қабул қилинган — 1:8.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчи — Сервер Жепаров бўлиб, у жамоа сафида 127 та учрашувда қатнашган. Дарвозабонлар орасида Игнатий Нестеров 106 та ўйин билан етакчи ҳисобланади.

Айни кунларда Италиянинг "Рома" клуби шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчимиз, 29 ёшли Элдор Шомуродов миллий терма жамоа сафида 79 та учрашувда майдонга тушиб, 41 та гол киритган ҳолда Ўзбекистон тарихидаги энг яхши тўпурарга айланган.  

Унинг ушбу натижасини яқин йилларда янгилаш қийин бўлади. Сабаби, ҳозирда тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринда Максим Шацких (33 та гол), учинчи ўринда эса Александр Гейнрих (32 та гол) қайд этилган.  

Бу футболчилар фаолиятини якунлагани боис, ушбу натижани янгилаш имконияти асосан Игор Сергеевда қолмоқда. У бугунги кунга қадар терма жамоамиз сафида 74 та ўйинда 20 та гол киритган.  

Таъкидлаш лозимки, Элдор Шомуродов 25 март куни бўлиб ўтадиган Эронга қарши учрашувда терма жамоамиз сафидаги 80-ўйинини ўтказиши мумкин. Ушбу баҳсда у киритадиган ҳар қандай гол янги тарихий натижага айланади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Элдор Шомуродов терма жамоамиз сафида янги рекорд ўрнатиши мумкин