Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов кейинги фаолиятини қайси клубда давом эттиришини эълон қилди.

“Рома“ сафида ўзига хос ўйинлари ва голлари билан кўпларнинг меҳрини қозонган Элдор Шомуродов теграсидаги гап-сўзлар интернет тармоқлари, оммавий ахборот воситаларида кенг ёйилди. Қайсидир нашр уни Туркиянинг “Истанбул Башакшехир“, яна бири Франциянинг “Ренн“ клубига ўтаётгани ҳақида хабарлар тарқатди.

Аммо куни кеча Элдор Шомуродов фаолиятини Италия чемпионатининг “А” сериясида “Кремонезе“ сафида давом эттиришга қарор қилганини тасдиқлади.

Италия футбол нашрларининг ахборотига кўра, жорий йилги футбол мавсумидан “А” серияга қайтган “Кремонезе“ 29 ёшли Э.Шомуродовнинг трансфери учун 8 миллион евро тўлашга тайёрлигини маълум қилди.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Элдор Шомуродов фаолиятини қаерда давом эттиради?