“Янги Ўзбекистон” университетида “Эл-юрт умиди” стипендиатларининг Янги Ўзбекистонни барпо этишдаги роли ва ҳиссаси” мавзусида форум ўтказилди.

Тадбир дунёнинг нуфузли университетларида таълим олган ва турли соҳаларда Ўзбекистон равнақи йўлида хизмат қилаётган истиқболли мутахассисларни, шунингдек, Президент Администрацияси вакиллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, таҳлилий марказлар экспертлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва кенг жамоатчилик вакилларини бир жойга жамлади. 

Мазкур форум таълим, инновациялар ва касбий тайёргарликни давлат сиёсатининг марказига қўювчи “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини амалга оширишда инсон капиталининг ролини муҳокама қилиш ва мамлакатни 2050 йилгача ривожлантириш истиқболларини шакллантириш учун муҳим майдон бўлди. 

Ўзбекистoн Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислoҳ қилиш бўйича ўринбoсари Ҳилола Умарова мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан таълим соҳасига қаратилаётган эътибор ўзиниг юксак самараларини бераётганини таъкидлади.

Ўзбекистон иқтисодиёт ва давлат бошқарувидан тортиб илм-фан, таълим ва ижтимоий сиёсатгача бўлган барча соҳаларни жадал модернизация қилиш орқали трансформациянинг ҳал қилувчи босқичига кирмоқда. Глобал технологик рақобат, иқлим, меҳнат бозорларининг ўзгариши ва геосиёсий ноаниқлик шароитида инсон капитали, яъни юқори малака ва тайёргарликка эга, ғайратли ва глобал фикрлайдиган етакчи ёш мутахассислар асосий рақобатбардош устунликка айланмоқда.

Айнан шу боис «Эл-юрт умиди» жамғармасига нафақат хорижда таълим олишни молиялаштириш механизми, балки мамлакатда ва хорижда ислоҳотларни илгари суриш қобилиятига эга бўлган мутахассислар ва етакчиларнинг янги авлодини шакллантирувчи тизимли институт сифатида қаралмоқда. 

Хусусан, 2018–2025 йилларда 2 минг 300 нафарга яқин ёш халқаро тажриба ва замонавий билимларни эгаллаш учун 40 дан ортиқ давлатларга ўқишга юборилди. Улардан 760 нафари ўқишни давом эттирмоқда, 1 минг 500 нафарга яқини эса Ватанга қайтиб, давлат бошқаруви, иқтисодиёт, муҳандислик, сунъий интеллект, рақамли технологиялар, таълим, тиббиёт, илм-фан каби долзарб йўналишларда ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Форум барқарор ривожланиш, рақамли трансформация, давлат бошқаруви ислоҳотлари ва инновацияларга бағишланган мунозаралар, “Эл-юрт умиди” жамғармасини трансформация қилиш бўйича очиқ мулоқот, амалий сессияни (воркшоп) ўз ичига олди. Унда стипендиатлар хорижий тажриба ва жаҳон тенденцияларини инобатга олган ҳолда турли соҳа ва йўналишларни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқди. 

Форум доирасида “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолиятининг янги модели ва истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Улар орасида — стипендиатлар ва давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликни соддалаштириш, Ўзбекистонга қайтгандан сўнг битирувчиларни кузатиб бориш, уларнинг карьера ўсиши ва лойиҳаларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш имконини берувчи ягона онлайн платформа яратиш лойиҳаси ҳам бор. 

[gallery-26721]

Жамғарманинг келгуси йиллардаги асосий вазифаси ҳамкорлик географиясини ва мутахассислар тайёрлашнинг устувор йўналишларини тизимли равишда кенгайтиришдан иборат. Тавсия этилган хорижий олий таълим муассасалари рўйхатини академик сифат, илмий-тадқиқот салоҳияти ва амалиётга йўналтирилган дастурларнинг мавжудлигига эътибор қаратган ҳолда янгилашга алоҳида аҳамият берилади. 

Жамғарма мамлакатимиз олий таълим муассасаларига QS (Quacquarelli Symonds) ва THE (Times Higher Education) халқаро агентликларининг глобал рейтингларида биринчи 300 та ўринга кирган хорижий университетлар билан қўшма таълим дастурларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришда кўмаклашади. Бу Ўзбекистон ҳудудида хорижий олий таълим муассасаларининг филиалларини очишга кўмаклашишни ҳам ўз ичига олади.

Анжуман давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар. 

Назокат Усмонова,

Аслиддин Алижонов(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатларибилан учрашув бўлиб ўтди