Фарғонада, наинки водий, бутун Ўзбекистонда таниқли актёр, Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадсоли Юсупов ҳақида сўз борганида, “Ҳа, анави Қўчқор аками?”, дейишади. Қўчқор – Шароф Бошбековнинг “Темир хотин” пьесасидаги образ. Бу ролни илгари ҳам, кейин ҳам бир неча актёрлар ижро этганлар. Лекин халқ ёдига Муҳаммадсоли Юсупов ижроси муҳрланиб қолган.

– Шароф Бошбеков “Темир хотин” пьесасини ўзи театримизга олиб келган, –дейди Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадсоли Юсупов. – Режиссёр Олимжон Салимов бошчилигида актёрлар ўзимизга роль танлаганмиз. Мен Қўчқор образини саҳнада гавдалантириш истагим борлигини айтганимда, Шароф ака дастлаб бу фикримни маъқулламаган. Чунки у пьесада Қўчқорни озғиндан келган, узунбўй қилиб тасвирлаган эди.

Шунга қарамасдан актёр роль учун курашади. Ва ниҳоят уни ҳам талабгорлар рўйхатига киритадилар.

– Бешинчи дублёр сифатида мени ҳам тасдиқдан ўтказишганди. Репитиция жараёнида талабгорлардан бир ўзим қолганман. Бу, балки омад бўлса керак. Бошқа томондан олиб қараганда, Қўчқор образининг шон-шуҳрат қозониш сабабини муаллиф ва режиссёрнинг ишончини маълум маънода оқлай билганим боисида деб биламан, – дейди актёр.  

Муҳаммадсоли Юсупов Тошлоқ туманида туғилиб ўсди. Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтини тугаллагач, уни шу даргоҳда олиб қолдилар. Лекин онаси суюкли ўғлига зор эди.  

– Онамнинг истаги билан Тошкентдан Фарғонага қайтдим, – дея эслайди Муҳаммадсоли Юсупов. – Вилоят мусиқали драма ва комедия театри жамоаси мени катта иштиёқ билан бағрига олди. Ҳамкасбларимнинг илиқ муносабати ва қўллаб-қувватлови натижасида пойтахт хаёли ёддан чиқди, буткул Фарғонага боғланиб қолдим. Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтида олган назарий билимларим айнан шу ерда Ўзбекистон халқ артистлари Жалолхон Охунов, Солижон Аҳмедов, Зуннун Мадалиевнинг кўмаги остида амалиёт билан уйғунлашди. Мен уларнинг мактабида ҳаёт ва санъат дарсларидан сабоқ кўрдим. Томошабинлар қалбидан ўрин олган ролларимнинг барчасида бу устозларнинг хизмати беқиёс деб биламан.  

Шундан кейин Фарғона театрида “Тошкентга саёҳат” комедияси саҳналаштирилди. Муҳаммадсоли Юсупов бош қаҳрамон – Асонбой образини шу қадар маҳорат билан яратдики, томошабин гўё ўтган аср воқелиги ичига тушиб қолгандек сезар эди ўзини. Ўрта Осиё ва Қозоғистон театрлари фестивалида актёр икки бор мана шу ижроси учун “Энг яхши эркак роли ижрочиси” номинацияси ғолиби бўлди.  

Муҳаммадсоли Юсупов учун жанр чегараси деган тушунча йўқ: комедиядан тортиб драмагача – барча услубдаги спектаклларда катта ва кичик ролларни, бош қаҳрамонлар ва иккинчи даражали персонажларни қиёмига етказиб ижро эта олади. У бош ролларни гавдалантирган спектакль ва фильмлар халқимиз эътирофига сазовор бўлган. Айниқса, “Темир хотин”даги Қўчқор, “Тошкентга саёҳат”даги Асомбой, “Бомба”даги Холмат, “Меҳробдан чаён”даги Солиҳ Маҳдум каби образлар ҳаётийлиги, ўзбекона олами, соф юмор ва миллий қизиқчилик анъаналарига йўғрилгани билан ўзбек санъати солномасига ўчмас ҳарфлар билан ёзилди.

Актёр ижоди – у ҳар қанча маҳоратга йўғрилган бўлса-да, ҳамиша ҳам юзага чиқавермайди. Баъзида ўша замон зайлига ҳам дуч келади.

– Ижодкор баъзан замон ва маконга мослашишига, даврнинг сиёсий мафкураси таъсирида фаолият юритишига тўғри келади, – дейди Муҳаммадсоли Юсупов. – Адиб Собир Сайхоннинг “Адашганлар” романи асосида фильм суратга олинди. Фильмда ўтган асрнинг йигирманчи йиллари ўз Ватанини ташлаб кетишга мажбур бўлган шахс образини гавдалантирганман. У кетаётган чоғида ўзи билан олган бир сиқим она тупроғини Амударё тасодифан оқизиб кетаётганидаги руҳий кечинмаларини ишонарли тарзда ифодалагандим. Худди шунга ўхшаш съёмка жараёнлари охирлаган яна бир фильм номаълум сабабларга кўра экран юзини кўрмади. Бу Садриддин Айнийнинг “Судхўрнинг ўлими” фильми эди.

Муҳаммадсоли Юсупов театр ва кино санъатига бирдек қизиқди. У ижро этган бош ва эпизодик роллар ҳамиша томошабин ёдида қолган. Айниқса, “Бомба” фильмидаги Холмат образи.

– Менга шуҳрат олиб келган ролларимдан яна бири “Бомба” кинофильмидаги Холмат ҳисобланади. Бу ролни ҳеч қандай синовсиз менга ишониб топширишган. Бу образ орқали кино оламида ҳам ўз ўрнимни топдим. Бундан ташқари, Мелис Афзалов ва Ҳотам Файзиев билан биргаликда суратга олинган “Таъзиядаги тўй” бадиий фильмидаги Норча образи навбатдаги муваффақиятли ролларимдан бири бўлди.  

Ҳар бир ижодкор янги роллар орзусида яшайди. Муҳаммадсоли Юсуповда ҳам бундай ният бор.

– Менинг орзуларимдан бири – Алишер Навоийнинг сиймосини яратиш. Иззат Султон, Уйғун асарларида Навоий шоирона лутф эгаси сифатида чиройли тасвирланган. Бу тасвирлар актёр Олим Хўжаев ижросида театр саҳнасининг ноёб дурдонасига айланди. Аммо мен Навоийни тасаввуф пири образида саҳнага олиб чиқишни истайман.  

Муҳаммадсоли Юсупов узоқ йиллар Фарғона мусиқали драма театрида актёр, бош режиссёр, директор лавозимларида ишлади. Ҳозир фаолиятини Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактабида давом эттирмоқда. Унга 1999 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони берилган. Шу кунларда эса севимли актёр ўзининг қутлуғ 70 ёшини нишонламоқда.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/qjQ3dpBdgdA" title="El sevgan aktyor" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео, сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эл севган актёр