Бухоро вилояти Шофиркон туманида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналар сони 23 дан зиёд бўлиб, уларда ишлаб чиқариш имконияти ҳам ошмоқда. Саноат корхоналарида бугунга келиб 2 минг 300 дан ошиқ фуқаронинг бандлиги таъминланган.

Ёш тадбиркорлар Фаррух Расулов ташаббуси билан Бобоато маҳалласида ташкил қилинган “Shamshirgaron Effect” масъулияти чекланган жамият корхонасида махсус кийимлар, жинси шимлар тикилмоқда.

Фабрикада 150 нафар тикувчи чевар меҳнат қилиб, ўртача 2-3 миллион сўм ойлик маош олиб  турмуш шароитларини яхшиламоқда. Фаррух Расулов бошчилигидаги жамоа яқин келажакда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни маҳаллий бозор билан бирга қўшни республикаларга ҳам экспорт қилишни мақсад қилган.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экспортни йўлга қўйишни мақсад қилиб