Зокир Рустамович СОДИКОВ Доцент Иқтисод фанлари номзоди Ўзбекистон халқаро ислом академияси Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация
Экологик туризм – табиий муҳитни асраб-авайлаш, маҳаллий аҳолининг фаровонлигини ошириш ва сайёҳлик фаолиятини барқарор ривожлантиришга йўналтирилган туризм шаклидир. Ушбу туризм тури атроф-муҳитга минимал салбий таъсир кўрсатган ҳолда амалга оширилади ва сайёҳларга табиий ҳамда маданий меросни ўрганиш имконияти берилади. Экологик туризмнинг асосий тамойиллари орасида барқарорлик, биологик хилма-хилликни сақлаш, маҳаллий жамиятларни қўллаб-қувватлаш ва экологик таълим бериш каби жиҳатлар ҳам инобатга олинади. Ушбу туризм тури нафақат иқтисодий жиҳатдан фойда келтиради, балки экологик ва ижтимоий барқарорликни таъминлашга ҳам хизмат қилади.
Таянч сўзлар: экологик туризм, барқарор ривожланиш, биологик хилма-хиллик, экологик таълим, табиий муҳит, маданий мерос, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшил туризм, экотизим хизматлари.