ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан 2024 йил ва 2025 йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Вилоятда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2024 йил баҳор ва куз мавсумида жами 17 миллион 868 минг 910 туп иқлим шароитига мос мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилди. Транспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига зарарли ташламаларни камайтириш мақсадида икки босқичли “Тоза ҳаво” ойлиги тадбири давомида 12 минг 954 та транспорт воситаси экологик назоратдан ўтказилди. Атмосфера ҳавосини ифлосланишининг олдини олиш бўйича эса 16 та йирик саноат корхонасида 36 дона чанг-газларни ушлаб қолувчи фильтрлар ўрнатилиш ишлар давом этмоқда.  

[gallery-23386]

Таъкидланганидек, вилоят ҳудудида жами 8 та табиий сув ҳавзаси, жумладан Қорақир, Оғитма, Замонбобо, Қумсултон, Девхона, Ҳадича, Зикри кўллари ҳамда Денгизкўл мавжуд. Шунингдек, 17 та канал ҳамда 9 минг 416 километр канал, коллектор ва зовур бор. Ушбу сув манбаларини зарарли таъсирлардан муҳофаза қилиш доимий эътиборда.  

Ўрмонларни ривожлантириш бўйича ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилгани, ҳозирда вилоятда 9 та ўрмон хўжалиги мавжудлиги ҳам тадбирда айтиб ўтилди. Умумий майдони 540 минг гектарли хўжаликнинг ўрмон билан қопланган майдони 464 минг гектарни ташкил қилади. Ўрмон хўжаликлари томонидан 370 гектар ер майдонида доривор ўсимликлар плантациялари барпо этилган. Шунингдек, 13 миллион 221 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ва ниҳоллари экилиб, парваришланаётир.  

Матбуот анжуманида биохилмахилликни асраш борасида амалга оширилган ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этилдики, вилоятда ҳозирда ҳайвонот дунёсининг 312 тури мавжуд бўлиб, шундан, 32 тури (21 тури қушлар, 6 тури балиқлар, 5 тури судралиб юрувчи ҳамда сут эмизувчи ҳайвонлар) Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган.

Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экология ва атроф-муҳитни муҳофа қилиш – эътиборда