Аҳоли вакилларининг юксак экологик маданияти, атроф-муҳитга оид билим ва кўникмаларининг бойлиги бугунги экологик муаммолар ечимида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Шу боис ҳам дунё миқёсида 15 апрель — Экологик билимлар куни сифатида нишонланиши йўлга қўйилган.

Ушбу экологик сана муносабати билан парламент қуйи палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси ҳамкорлигида “Экологик таълим – жамиятда экологик маданиятни тарғиб қилишнинг муҳим омили” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда депутатлар, Мактабгача ва мактаб таълими, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари, шунингдек, олимлар, ўқитувчилар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, Ёшлар парламенти вакиллари иштирок этди.   

— Маълумки, 1992 йил 15 апрель куни Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг атроф-муҳит муаммоларини муҳокамасига бағишланган конференциясида инсоният ҳаёти ва барқарорлиги учун экологик тарбиянинг улкан аҳамияти алоҳида қайд этилиб, ушбу кунни “Экологик билимлар куни” сифатида нишонлаш таклиф этилган, — деди фракция аъзоси Наврўзбек Юсупов. — Шундан буён мазкур сана ҳар йили дунёнинг кўплаб мамлакатларида кенг нишонланиб келинади.  

Бу йўналишда мамлакатимизда ҳам экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.  

Айниқса, 2025 йил “Атроф-мҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб номланиши ҳам жамиятда бу соҳага янада устуворлик қаратилаётганининг намунасидир. Бу борада яна бир муҳим жиҳат: 2023 йилда янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 9-бобига инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари бўлган ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳуқуқлари билан биргаликда экологик ҳуқуқлари ҳам киритилди.  

Шунингдек, 49-моддада давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиб бериши мустаҳкамлаб қўйилди. Шунингдек, “Таълим тўғрисида”ги ва “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунлар экологик таълимни ёш авлод онгига сингдиришда муҳим аҳамият касб этмоқда, — деди депутат.     

Йиғилишда жамиятда экологик маданиятни юксалтириш лозимлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Муҳокамаларда педагогик кадрлар тайёрлаш, экология бўйича интерактив дастурлар ишлаб чиқиш, таълим муассасалари фаолиятига яшил стандартларни жорий этиш масалаларига эътибор қаратилди.  

Бу борада мактаб ва олий ўқув юртларида барқарор ривожланиш бўйича факультатив ва танлов курсларини жорий этиш, экологик таълим бўйича замонавий ўқув-услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш, олий таълим муассасалари ҳузурида барқарор ривожланишнинг ҳудудий марказларини ташкил этиш, экологик таълим масалалари бўйича йиллик парламент эшитувларини ташкил этиш бўйича таклиф-тавсиялар ўртага ташланиб, вазифалар белгилаб олинди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экологик таълим – юксак экологик маданиятнинг муҳим омили