Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Навоий вилоятида бўлиб, маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан биргаликда бир қатор тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишди.

Кармана туманида жойлашган “Озодбек пласт” МЧЖда 10 нафар маҳалла ёшлари ва хотин-қизлар доимий иш билан таъминланган бўлиб, бу ерда пластик чиқиндиларни қайта ишлаш орқали полиэтилен, полипропилен қувурлар ва турли хил фитинг маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ишлаб чиқариш жараёнида асосан ташландиқ пластик идишлар ва целофан пакетлар қайта ишланиб, улардан махсус гранула олинади. Айнан шу гранула кейинчалик тайёр маҳсулотларга айлантирилади.

Корхона тадбиркорнинг ўз хонадонида фаолият юритмоқда.  

[gallery-25063]

Учрашувда корхона раҳбари кичик завод барпо этиш учун алоҳида ҳудуд зарурлигини билдирди. Унга кўра, зарур майдон ажратилгач, ишлаб чиқариш кўлами кенгайтирилади ва ишчилар сони эса 20 нафарга етказилиши режалаштирилмоқда.

Депутатлар тадбиркорнинг ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда муаммони тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этишларини билдиришиб, бундай корхоналар нафақат янги иш ўринларини яратиши, балки чиқиндиларни қайта ишлаш орқали атроф-муҳитни асрашда ҳам муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидладилар.

Мамлакатимиздаги қулай инвестиция муҳити боис хорижий давлатлар технологиялари асосида барпо қилинаётган тадбиркорлик субъектлари сони йил сайин ошиб бормоқда.

Ана шундай корхоналардан бири Навбаҳор туманида фаолият юритаётган “Navoiy Asya Sera” МЧЖ корхонасидир.

Сўнгги технологиялар асосида бунёд қилинган иссиқхона Туркия билан ҳамкорликда йўлга қўйилган бўлиб, майдони 4 гектардан иборат. Мутахассисларнинг маълумот беришича, ҳар бир гектардан 200 тоннагача помидор ҳосили олиш режалаштирилган. Бу эса нафақат маҳаллий бозорларда аҳолининг сифатли маҳсулотларга бўлган талабини қондириш, балки экспорт салоҳиятини ошириш имконини ҳам беради.

Иссиқхонанинг энг муҳим жиҳатларидан бири иситиш тизимида қўлланилган инновацион технологиялардир. У Туркия ишлаб чиқарувчилари томонидан тайёрланган махсус қозонлар орқали кўмир ёрдамида иситилади. Энг эътиборли томони шундаки, ушбу технология экологик хавфсизликни тўлиқ таъминлайди, ёқилган кўмирнинг зарари ташқарига чиқарилмай, махсус фильтрлардан ўтказилади. Бу эса атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, тоза ҳаво муҳитини сақлаш ва ҳудудда экологик барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Тадбиркор келгусида иссиқхона фаолият кўламини янада кенгайтириб, маҳаллий аҳолини мавсумий эмас, доимий иш билан таъминлаган ҳолда йил давомида янги ва сифатли маҳсулотлар етиштиришни режалаштирган.

Тумандаги яна бир истиқболли тадбиркорлик субъектларидан бири “Агроцентр” МЧЖ дир. Иссиқхона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркор 2017 йилдан буён 4 гектар майдонда иссиқхона фаолияти билан шуғулланади. Шунингдек, ярим гектар майдонда кўчатхона ҳам ташкил этилган. Бу ерда 10 нафар маҳаллий аҳолининг бандлиги таъминланган бўлиб, доимий равишда турли хил мева, сабзавот ва гул кўчатлари парваришланади ҳамда маҳаллий бозорлар ҳамда фермер хўжаликларига етказиб берилмоқда. Бир йилда 2 миллион туп кўчат тайёрланиши бу масканнинг имкониятлари юқори эканлигидан далолат беради.

Иссиқхонада йилига икки марта ҳосил олинади. Ўтган йилда жами 970 тонна бодринг ҳосили етиштирилиб, ички бозор билан бир қаторда Россия ва Қозоғистонга ҳам экспорт қилинди.  

Иссиқхона мавсумда кўмир ёрдамида иситилади. Асосий ишчи кучи 25 нафар доимий ходимдан иборат бўлиб, мавсумий ишлар кўпайганда қўшимча ишчилар ҳам жалб қилинади. Шу орқали маҳаллий аҳолининг хам бандлиги таъминланмоқда, шунингдек, ёшларга ҳам иш ўринлари яратилмоқда.

Депутатлар тумандаги Ҳаловаттепа маҳалласида жойлашган “Осиё” боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

Мазкур хўжаликда олиб борилаётган ишлар Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилаётган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллий маҳсулот етиштириш ҳажмини оширган ҳолда ички бозорни барқарор таъминлашга қаратилган устувор вазифалар билан ҳамоҳангдир.

Бугунги кунда фермер хўжалигида 26 гектар майдонда олма, шунингдек, 25 гектардан зиёд майдонда шафтоли, ўрик ва писта каби турли мевали дарахтлар парвариш қилинмоқда. Режага кўра, жорий йилда 80 тоннага яқин олма ҳосили олиниши кутилмоқда. Бу нафақат ҳудуд аҳолисини арзон ва сифатли мевалар билан, балки маҳаллий бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади.

Қонунчилик палатаси депутати бошчилигидаги ишчи гуруҳ туман тиббиёт бирлашмаси ва кўп қаватли уйларнинг оқова сувларини қайта ишлаш иншооти, “Бешработ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилаётган янги тураржой мажмуаси ва Мирзо Улуғбек маҳалласида истиқомат қилувчи Раъно Шаропова хонадонида ҳам бўлишди.

Ўрганишлар давомида депутатлар томонидан кўтарилган муаммо ва мурожаатларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилиши билдирилиб, зарур тавсия ва таклифлар билдирилди.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экологик партия депутатлари тадбиркорлар ҳузурида