Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан август ойи “Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ойлиги” деб эълон қилинган эди.

Айни кунларда мазкур ташаббус доирасида Ўзбекистон Экологик партиясининг барча вилоят, туман ва шаҳар ташкилотлари томонидан турли кўринишдаги тарғибор тадбирлари, “Чиқиндисиз ҳаёт”, “Сувни асранг” каби шиорлар остидаги экологик акциялар, ҳашарлар ташкил этилмоқда. 

Таъкидлаш лозимки, бу каби амалий тадбирлар давомида атроф-муҳитни тозалаш, чиқиндиларни саралаш ва уларни қайта ишлаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ўсимлик ва ҳайвонот оламини асраб-авайлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бундай тадбирлар аҳолининг экологик маданияти ва масъулиятини ошириш, ҳудудларни экологик жиҳатдан асрашда муҳим ўрин тутади.

Партиянинг ушбу ойлик доирасидаги саъй-ҳаракатлари “2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарорида аҳоли қатламларининг экологик маданиятини оширишга қаратилган мақсад-вазифалар ижросига хизмат қилади. 

Зеро, мазкур қарорда аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришга қаратилган экологик тарғибот тадбирларини ташкил этиш, аҳоли орасида чиқиндиларни саралаш, жамоат жойларини чиқиндидан холи ҳудудга айлантиришни кенг тарғиб қилишга қаратилган акциялар ташкил этиш каби қатор муҳим вазифалар белгилаб берилган эди. “Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ойлиги” давомида ана шундай тарғибот ва тушунтириш ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда. 

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экологик ойлик доирасида экомаданият сари қадамлар ташланмоқда