Еврокомиссия Демократик барқарорлик маркази ташкил этишни режалаштирмоқда. Янги марказ Европа Иттифоқи ва ушбу тузилмага аъзо бўлишга номзод мамлакатлардан мутахассисларни хорижий ахборот манипуляцияси ва аралашувига қарши курашиш учун бирлаштиришга қаратилади. ЕИ масъуллари фикрича, Россия ва Хитойдан кириб келадиган нохолис ахборот хавфи ошган.

Сентябрь ойида Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа Парламенти аъзолари ҳузурида нутқ сўзлаб, Россия “нафақат Украинага қарши тажовуз, балки Европага қарши гибрид ҳужумни ҳам давом эттираётгани, демократик тизимга ишончни йўқ қилиш учун ёлғон ва манипулятив ривоятлар тарқатаётгани”ни таъкидлади.

“The Guardian” газетаси шундай ёзган: Энди РФ тарқатаётган ёлғон хабарларга қарши курашга алоҳида эътибор қаратилади. Европа Иттифоқи ҳудудида кўплаб манипуляция ҳолатлари қайд этилган. Жумладан, нуфузли оммавий ахборот воситаларига тақлид қилувчи сохта веб-сайтлар, Ғарбга қарши материал тарқатадиган “Икки карра” кампанияси. Бундан ташқари, Хитой ҳам айни йўналишдаги таҳдид сифатида тан олинган бўлиб, ташвиқот учун хусусий PR-фирмалар ва сохта янгиликлар веб-сайтларидан фойдаланади.

Марказ ЕИ мамлакатлари учун ахборот алмашинуви ва эрта огоҳлантириш маркази, шунингдек ташқи ахборот таҳдидидан хабардорликни ошириш учун жамоатчилик билан алоқалар маркази сифатида хизмат қилади.

С.Раҳимов, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕИ ёлғон хабарларга қарши кураш марказини ташкил қилади