Еврокомиссия жаҳон пўлат импортига 50 фоизлик бож жорий этиш ниятида, деб ёзди “Financial Times” таҳририят ихтиёрига келиб тушган ҳужжатга асосланиб.

– Европа комиссияси 2013 йил белгиланган квотадан юқори глобал пўлат импортига 50 фоиз тариф жорий этишни таклиф қилмоқчи, – дейилган мақолада. – Бу чора Британия пўлат саноатига жиддий зарар етказиши мумкин, чунки мамлакат пўлат экспортининг 80 фоизи Европада қолади.

Қироллик пўлат саноати савдо уюшмаси – “UK Steel” раҳбари Гарет Стейс мамлакатда соҳани “жиддий инқирозга” учратиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Шу сабабли у ҳукуматни Европа Иттифоқи билан савдо алоқаларини йўлга қўйиш учун бор имкониятни ишга солишга чақирди.

– Акс ҳолда Британия пўлат саноати ҳалокатга дучор бўлади, – деди у.

27 июль куни ЕК президенти Урсула фон дер Ляйен ва АҚШ раҳбари Дональд Трамп ўртасида келишилган савдо битимига кўра, ЕИнинг АҚШга, деярли, барча экспорти энди 15 фоизлик божга тортилади. Бундан ташқари ЕИ АҚШдан Суюлтирилган табиий газ, ядровий ёнилғи ва қурол сотиб олиш мажбуриятини олди.

Бинобарин, бу келишув АҚШ пўлат ва алюминийга жорий қилган 50 фоизлик божни бекор қилмайди.

– Белгиланган тариф фақат кейинги музокаралар чоғида пасайтирилиши мумкин, – деб ёзди “New York Times” нашри аввалроқ АҚШ ҳукумати юқори лавозимли амалдорига таяниб.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕИ глобал пўлат импортига 50 фоиз бож киритмоқчи