English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕИ энергия сиёсатини қайта кўриб чиқишга чақирилди

Италия иқтисодиёт ва молия вазири Жанкарло Жоржетти Европа Иттифоқини энергия нархи ошишига қарши фавқулодда чора кўришга чақирди. Бу ҳақда “Italpress” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу ташаббус Брюсселда бўлиб ўтган Евроҳудуд молия вазирлари йиғини доирасида, Яқин Шарқдаги инқирознинг энергия нархига таъсири мавзуси муҳокамаси чоғида илгари сурилган.

Жоржеттнинг фикрича, Европа миқёсида фавқулодда ҳолат расман эълон қилинмаган бўлса-да, энергия бозоридаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда, 2022 йил қўлланган ечимга ўхшаш махсус чора имкониятини баҳолаш зарур. Зеро, энергия кескин қимматлашиши истеъмол товарлари қийматига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

Д.Ҳакимов, ЎзА