Ижтимоий ҳимоя

Аслида инсон учун Ватан тинчлиги, рўзғори бут ва соғлигидан кўнгли тўқлиги бебаҳо бойлик. Мамлакатимиз осойишта, юртимиз обод бўлса-да, афсуски, жамиятда ҳаётнинг турли синовларига дуч келганлар ҳам борки, уларга ёрдам қўлини чўзиб, кўмаклашиш, дардига малҳам бўлиш улуғ қадриятга, давлатимиз белгилаб олган сиёсатнинг муҳим йўналишига айланди. 

Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги аҳолининг кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд қатламининг дардини тинглаб, ёрдам бераётгани, қаровсиз ва ногиронлиги борларга суянчиқ бўлаётгани кўнгилларга қувонч, қалбларга севинч улашмоқда. Бундай хайрли ишларни бажариш маҳаллалардаги ижтимоий ходимларнинг ҳаёт мазмунига айланиб бораётгани юртдошларимизнинг фахр туйғусини юксалтирмоқда. 

Элнинг дарду қувончи билан яшаётган Нигора Жумаева Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманидаги Ҳалқобод маҳалласида ижтимоий ходим бўлиб ишлайди. 4 минг 260 дан ортиқ аҳоли яшайдиган ҳудудда 216 оила ижтимоий ҳимоя миллий реестрига киритилган. У ҳар бир оила, ҳар бир инсон ўртага ташлайдиган масалани ўз муаммосидек ҳис этиб яшайдиган, унинг ечимини топишга чин дилдан интиладиган фидойи мутахассис. Маҳалладаги каттаю кичикка, бемору соғлом инсонга бирдек меҳрибон. Шу боис ҳам бу гўшада иш бошлагач, кўплаб инсонларнинг ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларга оид масалалари тезда ечим топа бошлади. Одамларнинг узоғи яқин, мушкули осон бўлиб қолди. 

– Аслида кўмакка муҳтож инсонга ёрдам беришдан хайрли иш бўлмаса керак, – дейди Салима Мирзаева. –Бундай кишиларнинг дарду ташвишини тингласангиз, ҳаётга ҳам бошқача кўз билан қарайсиз. Уларга суянчиқ бўлаётганингизга шукрона айтасиз. Бунинг учун бизга барча шароит яратиб берилган. Ана шу имкониятлардан фойдаланиб, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бор ёки оғир касалликка чалинган инсонларга кўмаклашаётганимдан, уларнинг дуосини олаётганимдан суюниб кетаман. Одамлар уйларига йўл олганимда гоҳо эҳтиёжмандлар дуоси бизнинг янада самарали ишлашимизга рағбат, юртимизга файзу баракот улашмоқда, деган хаёлга бораман.

Ижтимоий ходим маҳаллада рўзғори бут инсонларни ҳам, ёрдамга муҳтож кишилару, бетоб бўлиб қолган одамларни ҳам яхши билади. Ҳар бир оиладан тез-тез хабар олиб, дарду ташвишларини тинглайди. Масалан, маҳаллада яшайдиган ижтимоий ҳимояга муҳтож Салима Мирзаева оғир касалликка чалиниб, шошилинч жарроҳлик амалиётига эҳтиёж сезиб қолди. Унинг аҳволини чуқур ўрганган Н.Жумаева даволаниш учун маблағ етишмаётганини илғаб қолди. Кўмакка шошилди. Жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун моддий ёрдам кўрсатиш йўлларини излади. Елиб, югурди. “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 15 миллион сўм маблағ ажратилишига эришди. 

– Беморнинг операцияси 7,5 соат давом этибди, – дейди Н.Жумаева. – Шифокорларнинг ҳаракати билан мураккаб бош мия амалиёти муваффақиятли ўтказилибди. Ҳозир соғ-саломат. Оиласи бағрида яшамоқда. 

Фидойи ходим Нигора Жумаева кўрсатган бу сафарги ижтимоий хизмат маҳаллада бир инсоннинг оғир дардни енгишига сабаб бўлди. Бу ҳолатни лўнда қилиб, мамлакатимизда йўлга қўйилган ижтимоий тизим ва тиббиётдаги ютуқларнинг ҳамкорликдаги самараси, дейиш мумкин. 

Маҳалладаги ижтимоий ходим шундан сўнг “бўлди, вазифамни бажардим. Қўлимдан келган ёрдамни кўрсатдим”, деган ўй-хаёллар билан аёлни унутиб юбормади. Ёрдам кўрсатиб, унга далда бўлишда давом этди. Жумладан, ногиронлик гуруҳи белгиланди. Фарзандлари учун болалар нафақаси тайинланди. Икки нафар фарзанди маҳалладаги бепул тўгаракларга жалб этилди. Яна бир фарзанди мактабгача таълим муассасаси навбатига қўйилди. Соғлиғини тиклаш учун санаторий рўйхатига олинди.

– Маҳалладаги шу қизимизнинг жонкуярлиги, елиб, югуришлари билан соғаймоқдаман, – дейди С.Мирзаева. – Унинг ёрдами билан оёққа турдим. Ҳар сафар фарзандларимни бағримга олиб эркалаётганимда бизга ғамхўрлик кўрсатаётган давлатимиз ва оиламиздан тинимсиз хабар оладиган маҳалламизнинг ижтимоий ходими Нигорахонни дуо қиламан.

Бундай илиқ, самимий фикрларни маҳаллаларда хизмат қилаётган ижтимоий ходимлар ҳақида кўплаб эшитиш мумкин. Уларнинг эзгулик йўлида кўрсатаётган беминнат ёрдами одамларнинг ҳаётга ишонч туйғусини янада юксалтириб, каттаю-кичикнинг жамиятимизда юз бераётган ўзгаришлардан розилик ҳиссини туйиб яшашига хизмат қилаётгани билан эътиборга сазовор бўлмоқда.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Эҳтиёжмандлар дуоси бизга рағбат, юртимизга файзу баракот улашмоқда”