Ижтимоий иш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари, ижтимоий иш соҳасида махсус ваколатли давлат органи ҳамда унинг ваколатлари, ижтимоий ходимнинг вазифалари ва мажбуриятлари қонун билан белгиланмоқда.

Булар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилган “Ижтимоий иш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида ўз аксини топмоқда.    

Қайд этилганидек, ушбу қонун лойиҳаси билан оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар (оилалар)нинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, ижтимоий ишни ташкил этиш ҳамда ижтимоий ҳимоя соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш назарда тутилмоқда. Давлат томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар (оилалар)нинг оғир ижтимоий вазиятдан чиқишга ва жамият ҳаётида иштирок этиши учун бошқа шахслар билан тенг бўлган имкониятларни яратишга қаратилган кафолатланган чора-тадбирларни амалга оширилиши белгилаб берилмоқда.  

[gallery-24519]

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила (шахс)ни аниқлаш ва уларни ижтимоий ҳимояга муҳтож оила (шахс) деб топиш асослари, ижтимоий хизматлар ва ёрдамдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланмоқда. Қонун лойиҳасида ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамнинг турлари ва шаклларига аниқлик киритилмоқда. Жумладан, ижтимоий хизматлар бирламчи, ихтисослашган ва юқори ихтисослашган турларга ажратилиб, фуқаронинг уйида, маҳалласида, ижтимоий объектларда ҳамда онлайн шаклда кўрсатилиши назарда тутилмоқда.  

Қонун лойиҳасида нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларининг ижтимоий хизматлар ва ёрдамларни кўрсатишда иштирок этиши масалалари ҳам тартибга солинмоқда.  

Муҳокамаларда депутатлар лойиҳа бўйича бир қатор саволларни ўртага ташлади. Қонун ташаббускорларининг фикр ва жавоблари тингланди. Айрим модда ва нормалар қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Баҳс ва мунозаралардан сўнг мазкур нормаларни янада такомиллаштиришга келишиб олинди.  

Муҳтарама Комилова,  

Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжманд қатламларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими мустаҳкамланмоқда