Бугун пойтахтимиз ва барча ҳудудий туманлар марказларида байрамона Янги йил арчаси ва унинг атрофида ўтказилаётган турли маданий тадбирларга, айниқса, болаларнинг шодон рақс тушиб, шеър, қўшиқлар айтаётганига кўзимиз тушиб, гувоҳи бўлмоқдамиз.

Мазкур байрам кунларидан унумли фойдаланиб, ноқонуний даромад қилмоқчи бўлган “ишбилармон-тадбиркорлар”нинг мақсади ўз юртдошлари, фарзандларимизнинг саломатлигини хавфга қўйиш ҳисобига бойлик орттириш, даромад қилиш, кўпроқ пул ишлаб олишдир.  

Айни байрам арафасида кўча-кўй, турар жойлар атрофи ва бошқа жамоат жойларида “пақилдоқ”лар қулоқни қоматга келтира бошлади. Қонуний тақиқларни четлаб ўтиб, бундай матоҳларни яширинча пуллаётганларни жондан азиз фарзандларимиз саломатлиги ташвишга солмаслиги табиий. Пиротехника воситаларнинг бехосдан қаттиқ пақиллаши кишиларни чўчитиб, юрак-қон томир тизимига ўта салбий таъсир кўрсатади. Ушбу ҳолат фожиали ўлим билан ҳам якун топиши мумкин. Қолаверса, пиротехника воситалари шовқинидан қаттиқ қўрқиш туфайли руҳий бузилиш, сурункали асаб ва қон-томир тизими касалликлари, қандли диабет, ҳомилага зиён етиши эҳтимоли юқори.

Яқин масофада пиротехника пақиллашидан инсон баротравма ва акустик жароҳатлар олиб, карлик ёки умрбод қулоқ шанғиллаши (тиннитус) касаллигига йўлиқиши мумкин.

Ноқонуний иш билан шуғулланаётган кимсаларга албатта жазо муқаррар. Аммо болаларни пиротехника воситаларидан асраш учун ҳаммамиз бирдек масъулмиз. Ота-оналар оилада огоҳликни оширишлари, маҳаллаларда ҳам болаларнинг нима билан машғул бўлаётганини кузатиш, ноқонуний савдо қилаётганлар тўғрисида ички ишлар идораларига хабар бериш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини унутмаслигимиз даркор.

Саломатлигимиз учун зарарли бўлган бундай "хавфли ўйинчоқлар"ни сотиб олмаслик орқали, биз нафақат ўзимизни балки атрофимиздагиларни ҳам оғир асоратлардан сақлаб қолган бўламиз. Байрам кунларини яқинларимиз даврасида хурсандчилик, кўнгил хотиржамлигида ўтказиш барчамизга насиб қилсин!

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/5crIovDP6eM" title="Ehtiyot bo`ling: PIROTEXNIKA " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдалиева, 
Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёт бўлинг: ПИРОТЕХНИКА (+видео)