Эфиопия Эритреяни мухолиф партия – Тиграй халқ озодлик фронти (ТХОФ) билан тил бириктирганлик ва биргаликда уруш бошлашга тайёрланаётганликда айблади. Бу ҳақда Афикадаги ушбу мамлакат ташқи ишлар вазирининг БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга йўллаган мактубига таяниб, AFP ёзган.

– Эритрея ҳукумати ва ТХОФ тил бириктиргани сўнгги ойларда яққол намоён бўлди, – дея иқтибос келтирилган ўша мурожаатдан. – Фронт радикал фракцияси ва Эритрея ҳукумати Эфиопияга қарши урушга фаол тайёргарлик кўрмоқда.

Шимолий Эфиопиядаги можаро 2020 йил ноябрь ойида бошланган. Ўшанда расмийлар мамлакатда қарийб ўттиз йил ҳукмронлик қилган ТХОФни ҳарбий базага ҳужум қилишда айблаб, Тиграйда амалиёт бошлаган эди. 2021 йил июнда Тиграй исёнчилари минтақавий пойтахт Мекеллени эгаллаб олди ва ўт очиш сўзсиз тўхтатилишини эълон қилди. Кейинчалик улар ҳужумни давом эттириб, Тиграйнинг бир қисми устидан назорат ўрнатди ва Амхара ҳудудига бостириб кирди.

Эфиопия ҳукумати ва исёнкор Тиграй минтақаси ўртасидаги тинчлик музокараси 2022 йил октябрь ойида Жанубий Африканинг Претория шаҳрида бошланган. Ноябрь бошида ўзаро ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув имзоланган.

Эритрея 30 йиллик қуролли тўқнашувдан сўнг 1993 йил 24 майда Эфиопиядан мустақилликка эришган. 1998-2000 йиллари Аддис-Абеба ва Асмара ўртасида баҳсли чегара ҳудудини назоратга олиш учун қуролли можаро келиб чиқди. Тинчлик шартномаси шартига кўра, иш халқаро арбитражга топширилган. Натижада ҳудуд тахминан тенг тақсимланган. Халқаро кузатувчилар ҳисоб-китобига кўра, можарода ҳар икки томондан 300 000 га яқин одам ҳалок бўлган.

Тиграйлар Семит халқи бўлиб, Эритрея аҳолисининг қарийб ярми ва Эфиопия шимолидаги Тиграй минтақаси аҳолисининг 95 фоиздан кўпроғини ташкил қилади. Ушбу этник гуруҳ сони диаспорани ҳисобга олган ҳолда 9-11 миллион.

С.Раҳимов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эфиопия Эритреяни урушга фаол тайёргарлик кўраётганликда айблади