Бухорода Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасига аъзо бўлган ва ўз фаолиятини янгидан бошлаган хўжалик юритувчи субъектлар билан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари масъуллари иштирокидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда мутасадди ташкилот раҳбарлари, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Таъкидланганидек, Президентимиз жорий йил 20 август куни Республикадаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Уларни йиллар давомида йиғилиб қолган муаммоларини эшитди. Президентимиз томонидан кўплаб муаммолар шу ернинг ўзида ҳал этилди.

Тадбирда Ўзбекистон миллий метрология институти давлат муассасаси Бухоро вилояти филиали томонидан ўтган даврда мазкур соҳада амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Сўнгги йилларда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Президентимизнинг 2021 йил 2 июндаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги “Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларнинг қабул қилиниши соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этди.

Мазкур ҳужжатларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида кўплаб қулайликлар яратилган бўлиб, биргина сертификатлаштириш йўналишида 2 мингдан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан мувофиқлиқни баҳолаш талаби бекор қилинган.

Шунингдек, қарорга кўра, бир қатор қўшимча ваколатлар белгилаб берилди. Жумладан, мутасадди идоралар томонидан халқаро стандартлар ва техник регламентларнинг жадал жорий этилишини мувофиқлаштириб бориш таъминланган. Маҳсулотларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида ва техник регламентларда белгиланган мажбурий талабларни бузганликда айбдор бўлган тайёрловчилар (ишлаб чиқарувчилар), сотувчилар ва ижрочиларга нисбатан молиявий санкцияларни қўллаш бўйича судга мурожаат қилиш қайд этилган. Корхоналарда техник регламент ва стандартлар талабларига риоя этмаганлик учун корхона ва тармоқ раҳбарларига тақдимномалар киритиш йўлга қўйилган. Техник регламентлар, стандартлар ва қонунчиликда белгиланган мажбурий талабларга номувофиқ деб топилган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш ва реестрини юритиш белгиланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 528-сонли “Ўзбекистон Республикасида метрология хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан бир қатор талаблар тасдиқлаб берилган бўлиб амалиётга татбиқ қилинмоқда.

[gallery-3886]

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2023 йил охиригача 71 та эталон ва энг юқори аниқликдаги ўлчов воситаларининг харид қилиниши белгилаб берилган бўлиб, бугунги кунгача 34 эталонлар харид қилинган.

– Ўтган 9 ой давомида юридик ва жисмоний шахслардан 1 минг 800 дан ортиқ мурожаат келиб тушган, – дейди Ўзбекистон миллий метрология институти Бухоро филиали раҳбари Улуғбек Бозоров. –15 та йирик корхоналар билан йиллик шартномалар тузилган бўлиб, 2020 йилда 95 минг дона ўлчаш воситаси қиёсланган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида 72 мингдан ортиқ ўлчаш воситалари марказ томонидан қиёслаб берилган. Марказ томонидан қиёслашнинг имконияти бўлмаган 40 дан ортиқ турдаги 700 га яқин ўлчаш воситаларига ЛОГИСТИК хизматлар кўрсатилиб, амалий ёрдам берилди.

Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб Республика бўйича “Е-метрология” электрон тизими жорий этилган бўлиб, тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш субъектларига бир қатор енгилликлар яратилди. Корхоналар томонидан қилинадиган мурожаатлар электрон шаклда бериладиган ва икки томонлама хизматлар кўрсатиш бўйича тузиладиган шартномалар электрон шаклга ўтди. Бунинг билан тадбиркорларнинг ортиқча оворагарчиликлари олди олиниб, бериладиган барча гувоҳнома ва маълумотлар электрон ҳолатда етказиладиган бўлди.

Ушбу тизимнинг жорий этилиши билан тизимдаги коррупцион ҳолатларни олди олинди. Шаффоф хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда мутасаддилар томонидан тадбиркорлар мурожаатлари тингланди. Кўплаб муаммолар шу ернинг ўзида ўз ечимини топди. Мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда йўналишлар бўйича таклифлар тайёрланди.

Учрашувда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Бош директорининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдурауф Расулов қатнашди.

Зариф Комилов, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Е-метрология” электрон тизими: коррупцияга йўл йўқ